ҲОКИМ БИЛАН АҲОЛИ АЛОҚАСИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

628 көрілім

Шаҳар ҳокими Р.Аюпов жаҳонни ташвишлантираётган шароитда шаҳар аҳолисининг масаласини эътиборсиз қолдирмасликни назоратга олди. Ҳар бир фуқаро билан юзма-юз учрашмаса ҳам, ижтимоий тармоқ имкониятларидан фойдаланиб, «Instagram» варақчаси орқали бевосита эфирга чиқиб, тармоқ қўлланувчиларнинг саволларига жавоб бериб, шаҳар ҳудудида бажарилаётган ишлар ҳақида хабардор этмоқда.

   21-март куни оқшом бевосита эфирга чиққан ҳокимнинг тармоқдаги аҳоли билан дастлабки учрашувидан биз ҳам эътибордан четда қолмадик.

   Аввало, турғунларни Наврўз байрами билан табриклаган шаҳар раҳбари, байрам кунининг келажакда эътиборсиз қолмайдиганлигини айтиб, бугунги кунда кўпчиликни ташвишлантираётган офатга қарши тадбирларга боғлиқ сўз юритди.

   Аҳолини чидамлиликка чақириб, шундай қийин дамда тушуниш билан ҳаракатланишга чақирди. Шу тариқа бошланган тармоқдаги учрашувда ҳокимга кўплаган саволлар қўйилди.

   Жумладан аҳолини ташвишлантираётган зарур озиқ-овқатга бўлган талабнинг ортишига боғлиқ бозордаги нарх-наво, табиий газ, йўл, ичимлик сув каби масалалар хусусида саволлар йўлланди. Ҳар бир саволга синчковлик билан аниқ жавоб берган шаҳар ҳокими Рашид Абадули тармоқ қўлланувчиларининг кўнгилларидаги масалаларини ҳал қила олди, дейишга асос бор.

   Таъкидлаш жоиз, шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати тармоқда қуйидагича ёзув қолдирди. «Сизлар билан илгаргидек учрашувлар ўтказиш имконияти йўқ. Шаҳар раҳбари алоқани узмаслик мақсадида онлайн қабуллаш, яъни бевосита эфирга чиқиб турадиган бўлади. Кеча ҳам сизлар билан бир соат бадалида онлайн тарзда учрашиб, улгурганча саволларингизга жавоб бериб, таклифларингизни тингладик. Бевосита эфирга асосий ишдан ташқари вақтда чиқадиган бўлганликдан нақд вақтини айтишнинг иложи йўқ. Лекин, албатта имкон даражасида олдиндан хабар беришга ҳаракат қиламиз, – дейилган ёзувда.

   Ҳоким ўзининг барча имкониятларини эътиборга олиб, ижтимоий тармоқ орқали кўпчилик билан учрашувга ваъда берди. Хусусан, шаҳар раҳбари эл олдидаги шартини бажармоқда. Бундай учрашувлар ҳали ҳам ўз давомини топади. Шаҳар ҳудудида сизни безовта қилган саволлар бўлса, шаҳар ҳокимининг тармоқдаги (Instagram) варақчасида бўладиган бевосита алоқа орқали саволларингизга жавоб оласиз.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы