ЕТМИШ БИРИНЧИ КЎКЛАМ ТАРОВАТИ

710 көрілім

Кентов шаҳрига қарашли Югнак қишлоқ округи оқсоқоллар кенгаши раҳбари, газетамизнинг қадрдони, жонкуяри, қишлоқдаги 207 деҳқон хўжаликларини бирлаштирган  «Югнак» фермер хўжалиги бирлашмаси ташкилотчиси Фарҳод Абдужалил ўғли Абдуллаев билан Наврўзи олам шодиёнаси арафасида учрашиб, саволлар билан мурожаат этдим.

   – Туркистон вилоятидаги Кентов шаҳрига қарашли йирик хўжалик раҳбари сифатида жорий йилги деҳқончилик ишлари ҳақида баён этсангиз.

   – Бу йил 300 гектарда пахта, 120 гектарда кузги буғдой, 110 гектарда боғ маҳсулотларини етиштирамиз. 2000 гектар яйлов майдонларимиз бор. Қудратли, замонавий  қишлоқ хўжалиги  техникаларимиз етарли, бу борада қўшни қишлоқларга ёрдам кўрсатиш имкониятимиз бор. Бизлардаги асосий муаммо –  суғормали сув масаласи. Мен ушбу муаммо ҳақида қишлоғимизда, Кентов шаҳри ҳокими ҳисоботи чоғида ёрдам сўраб кўпчилик номидан мурожаат этдим. Айнан шу масала Кентов шаҳар ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарлари эътиборларига теран етказилиб, улардан ушбу масала ечими борасида  ёрдам кўрсатиш хусусида ваъдаларини олганман. Бизнинг далаларимиз «Қўшқўрғон» сув омборидан, Қарноқнинг «Ирмоқ» сув омборидан, қишлоғимиздаги Олмосбой тўғони каби сув манбаларидан суғорилади. Сув тақчиллиги бор ва аниқ ҳақиқат. Лекин, муроса қилиб иш юритилса, битмайдиган иш йўқ. Вилоятимиз  ҳокими Ўмирзақ Шўкеев томонидан қўйилган улкан масала – вилоят маркази ва аҳолисини ўзимизда етиштириладиган сифатли  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган «Озиқ-овқат  белбоғи» дастурини бажаришга енг шимариб киришдик. Парранда, гўшт, сут маҳсулотлари кўпаяди.

   –  Элбошимиз Н.Назарбаевнинг Туркистон вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги тарихий №702 Фармонидан сўнг иккинчи марта нишонланадиган Наврўзи олам шодиёнаси, турли этнослар бирлиги, тотувлиги, бир чанғароқ остида тотув ҳаёт кечиш неъмати ҳақида гапириб берсангиз.

   – Жамбил вилояти Қўрдай туманидаги воқеалар сабоғидан келиб чиққан ҳолда Қизилйўл билан Қарноқ қишлоғи оқсоқоллари раҳбарлари ўзаро бош қўшиб ёшлар тарбиясига теран эътибор бериш масаласини пишитаяпмиз. Мақсад – умумий тотувлик, ҳамжиҳатлик, ота-боболар анъанасига содиқ ҳолда ишончли келажакка замин яратиш.

   – Югнак қишлоғида, сўнгра Чипон қишлоғида жорий йил  қиш мавсумида кетма-кет иккита уйда ёнғин содир бўлиб ҳар иккаласида ҳам қишлоқ аҳли бир ёқадан бош чиқариб уюшқоқлик намунасини кўрсатди. Шаҳар «Туркистон» газетаси саҳифасида ҳар иккала воқеа хусусида суратли мақолалар ўз вақтида чоп этилиб, аҳоли ёрдамга жалб этилди. Қишлоқдаги ёшу қарининг, барчанинг уюшқоқлиги, ёрдамга шайлиги фазилати республика «Хабар 24» телеагентлиги кўрсатувларида ҳам кенг ёритилди. Мана шундай ҳамжиҳатликни биз келажакда «Туркистон» газетаси обунасини ташкил этиш борасида ҳам намоён этасизлар деб ишонамиз.

   Жорий йил Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги. Падари бузрукворингиз Абдужалил ота Туркистондан уруш йилларида фронтга отланган 18500 нафар жангчиларнинг бири. Барча дунёдан ўтган собиқ жангчилар руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Шу билан бирга 20 март куни сиз ҳаётингиздаги 71 чи кўкламни қарши оласиз. Муборак бўлсин.

   Фарзандларингиз, яқинларингиз, қариндош уруғларингиз, ҳамкасбларингиз  қутловларига  «Туркистон» таҳририяти ҳам қўшилади. Мустаҳкам саломатлик, омад, саодат сизга ҳамроҳ бўлсин.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы