Ўз бағрига кўплаб этнос вакилларини босган қозоқ элининг меҳмондўстлигини ҳамма билади. Ҳар бир воқеага сабр билан қараб, мулоҳаза билан ҳал қиладиган қозоқ эли бугунги кунда хасталик тарқалиши хавфидан жабр кўрмоқда. Офат авж олиб турган иккинчи ўчоқ ҳисобланадиган Европа халқи давлат огоҳлантиришига қулоқ солмаганлигидан хавф тарқалиб кетди.
Шу боис, Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг эл омонлиги учун берилган огоҳлантиришларига қулоқ солиб, йиғинлар билан тўй тадбирларини чеклашга эътибор қаратишимиз керак. Тўй, тантана ҳеч қачон кечикмайди. Бугунда асосий қадриятимиз – аҳолини ваҳимадан ҳоли қилиб, сабрга чорлаш. Элимиз омон, юртимиз тинч бўлсин.
Бекжигит СЕРДАЛИ,
филология фанлари номзоди.