ҲАМШАҲРИМИЗ ҒОЛИБ

744 көрілім

Кентов шаҳрида шаҳар турғунлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, катталар ва ўсмирлар орасида ҳуқуқбузишнинг олдини олиш, 2020 йилни  кўнгиллилар йили деб эълон қилинганлиги, “Саломатлик” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган шаҳар ва қишлоқ фахрийлари орасида стол тенниси спортини ривожлантириш мақсадида спорт жонкуяри Қалдибай Қасимбековнинг 60 йиллик юбилейига аталган катталар орасида стол теннисидан мусобақа ўтказилди. Мусобақага Шимкент, Кентов шаҳарлари, Қизилўрда, Жамбил, Туркистон вилоятларидан спортчилар иштирок этишди.

   Мусобақанинг бош ҳаками Нартай Тўлбасиев раислигида уч гуруҳга бўлинган ўйинчилар орасидан 9 нафари финалга етиб келишди. Мусобақа якуни бўйича 60 дан  юқори  ёшдаги спортчилар орасида фахрли биринчи ўринни ҳамшаҳримиз Умбет Абилдаули Жусипбаев енгиб олди. Иккинчи ўринни Шимкент шаҳридан келган Аширали Бидебаев, учинчи ўринни Жетисай туманидан Ерман Муталханов енгиб олди. Мусобақани ташкил этишда Кентов шаҳри ҳокимлигининг ҳиссаси катта бўлди. Ғолибларни қутлаймиз.

 Ў.БЎЖБАНБАЕВ,

стол тенниси бўйича Туркистон шаҳрининг катта мураббийи,

Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы