ЖАМОАТ КЎЛИКЛАРИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА

609 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокимлигининг йўловчилар кўлиги ҳамда автомобиль йўллари бўлимининг ташкилотчилигида жамоат кўликларга рейд юритилди. Тадбир мақсади – кун сайин чирой очиб келаётган маънавий шаҳардаги жамоат кўликларнинг шаҳар аҳолисига сифатли хизмат кўрсатишини қатъий назорат қилиш.

   Ушбу рейд кўликларнинг йўл юришини назорат қилишнинг аниқ талаблари билан шартлари бўйича текшириш юритди. Бунда автокўликларнинг йўналиши, давлат рақами, келган вақти, GPS қурилмасининг бор ёки йўқлиги, видеотасма назорат камерасининг ўрнатилганлиги, ҳайдовчи ва кондуктор кийим намунасининг мувофиқлиги, кабинада тариф тўғрисида ахборот варақларининг талабга мос келиши сингари қоидалар асосий эътиборга олинди.

   Текшириш давомида бекатлар бўйича бир неча кўлик назорат қилинади. Юқорида кўрсатилган қоидаларга мос натижа чиқарилди. Барчаси ажойиб дейишга ҳали эрта. Шаҳар алоқаларини таъминлаётган жамоат кўликлар томонидан ўрин олган баъзи бир ҳолларга гувоҳ бўлдик. Хусусан, “Амир Темир” бекатида ўтган текширишда биринчи келган 30 йўналишдаги автобуснинг давлат рақами 592, келиш вақти 15:30, GPS қурилмаси бор, видеотасма назорат камераси бор, ҳайдовчи ҳамда кондуктор кийим намунаси талабга мос эмас, кабинасида тариф тўғрисида ахборот варақачаси бор эди.

   Иккинчи келган автобуснинг давлат рақами 473, келиш вақти 15:54, GPS қурилмаси бор, видеотасма назорат камераси йўқ, ҳайдовчи ҳамда кондукторнинг кийим намунаси талабга мос эмас, кабинасида тариф тўғрисида ахборот варақачаси бор деган натижа кўрсатди. Бу жойда ўрин олаётган муҳим масала икки автобус оралиғидаги вақт талабга мос эмас. Шу йўналишдаги автобусларнинг жадвалига мувофиқ ҳар бир кўлик оралиғидаги вақт 12 дақиқа бўлиши керак бўлса, бу ердаги масофа 20 дақиқани кўрсатмоқда. 8 дақиқа ортиғи билан кутиш йўловчи кўнглидан чиқмаслиги маълум. Ҳатто баъзида ярим соатдан ортиқ кутадиганлиги аҳоли томонидан айтилмоқда. Бундан ташқари баъзи бир талабларнинг бажарилмаганлиги ҳам бор.

   “Истироҳат боғи” бекати, “Ўтирор” кичик тумани яқинидаги бекатлардан ҳам вақтга боғлиқ ва бошқа ҳам камчиликлар ўрин олди. Автобус кутган турғунлар баъзи бир кўликларнинг хизмат кўрсатиш сифатига кўнгли тўлмайдиганлигини етказди. Тадбир ташкилотчилари кўлик эгаларига огоҳлантиришлар берди ҳамда йўл юриш қоидасига риоя қилишни талаб этди.

 Умитбек БАҒДАТ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы