Шаҳар Маданият уйида фахрийлар кенгашининг навбатдаги пленум мажлиси ўтди. Тадбирга вилоят фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Е.Нуржанов, шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Ж.Қулбайимбетов, ички сиёсат бўлими раҳбари Б.Букебаев, ташкилотнинг ҳайъат аъзолари иштирок этди. Навбатдаги учрашувни Ж.Қулбайимбетов очиб, олиб борди.
Тадбирнинг кун тартибида бир қатор масалалар кўрилди. Масалан, “2019 йили фахрийлар ташкилотининг бажарган ишлари”, келаси йилга бағишланган иш режаси, “Бувилар ҳайъатининг иш режаси” ва яна бошқа ҳам масалалар тингланди.
Тадбир якунига кўра ташкилот раиси Ж.Қулбайимбетов 2019 йили бажарилган ишлари хусусида ҳисобот берди. Бувилар ҳайъатининг иши хусусида эса Айғаним Серим маъруза қилди.
Шунингдек, мажлисда шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Ж.Қулбайимбетов 2020 йили бажариладиган иш режаси билан таништириб, фахрийлар томонидан кўплаган таклифлар айтилди. Жумладан, жамоат кўликларда фахрийларнинг бепул юришини таъминлаш, даволаш-соғломлаштириш марказига йўлланма бериш тўғрисида масалалар тилга олинди. Бувилар эса унутилиб бораётган қадимий урф-одатларимизни ёшларнинг онгига сингдириб, ўргатишни қўлга олмоқчи.
Шунингдек, фахрийлар сафи янги аъзолар билан кенгайиб, Серикбай Бектас, Азимбек Пернебай, Усен Усманов, Тажибек Лесбек каби фуқароларга фахрийлар ҳужжати топширилди. Тадбир давомида, вилоят фахрийлар ташкилоти раисининг ўринбосари Е.Нуржанов вилоят фахрийлар ташкилоти томонидан бажарилаётган ишларга атрофлича тўхталиб, тадбирга якун ясади.
Шинар АДИЛХАН қизи.
