Туркистон шаҳри ҳокими топшириғига мувофиқ Тавке хон шоҳ кўчасидаги ўринсиз савдо ва тартибсиз илинган рекламаларга рейд ишлари юритилди.
Тадбирга шаҳар ҳокими девони, тадбиркорликни қўллаш ва туризм, маданият ҳамда тилларни ривожлантириш, меъморчилик ва қурилиш бўлимлари раҳбарлари билан мутахассислари иштирок этди.
Кун сайин яшнаб келаётган маънавий шаҳар файзининг бир қисми бозор эканлиги сир эмас. Бозор тартибли, кўрки кўз қувонтирса шаҳар аҳолиси ва туристлар учун ҳам яхши.
Шаҳар қурилиши тартибли бўлиши учун юритилган рейд натижасида «Алтин орда» автобекатида ўринсиз илинган рекламалар олинди. «Сирдарё» савдо маркази икки кун ичида ўринсиз ва турли рекламаларни тартибга келтиришга ваъда берди.
Шунингдек, «Оналбай» савдо уйи атрофидаги ўринсиз савдо соҳибларига огоҳлантириш берилди. Савдо нуқталарининг қонун доирасида ишлаши кераклиги тушунтирилди. Турли рекламалар билан пештахта ёзувларида тил меъёрини тўғри қўлланиш талаб қилинди.
Умитбек БАҒДАТ.
