ШАҲАРНИНГ БОШ РЕЖАСИ УЧ БОСҚИЧДА РИВОЖЛАНАДИ

858 көрілім

   Туркистон шаҳрининг бош лойиҳаси уч босқичда юритилади. 2025 йилгача, 2035 йилгача ҳамда 2050 йилга қадар. Шу ўринда шаҳардаги янги лойиҳалар бош режага мувофиқ амалга оширилади.

Йиғилиш давомида иккита хусусий турғун уй орасида 6 метр масофанинг сақланиши, тижорат объектларига жадал шароитда кўликларнинг киришига имконият яратилиши алоҳида тилга олинди. Шу боис, аҳоли уй қуришдан олдин шартли равишда масъул бўлим билан маслаҳатлашиб, лойиҳасини  аниқлаши лозим. Тадбиркорлар пандемия пайтида вақтдан самарали фойдаланиш учун ижтимоий тармоқ орқали ахборот олиш имкониятини сўради. Бу ҳақда кадастр рақамини териш орқали геопорталдан ахборот олиш мумкинлигини шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жандўс Тасов маълум қилди. Яъни турғун уйларнинг функционал ҳудудини аниқлаш учун кадастр рақамини териш орқали map.iturkistan.kz геопорталидан ахборот билиш мумкин. Ундаги Ж-1-турғун уй, Ж-2-Ж-6 кўп қаватли уй, К1 – тижорат объекти, С-1-С-2 жамоат объектлари ҳамда Р-1 истироҳат майдонлари бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, қачон объект мақсадини ўзгартириш мумкинлиги масаласи кўтарилди. Мазкур савол бўйича шаҳар меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлими раҳбари Айдос Кентугаев махсус регламент белгилангандан кейин амалга ошадиганлигини айтди. Регламент келажакда маслаҳат сессиясида кўрилади. Агар, турғун уй (Ж-1) бўлса унинг туб мақсадини кутубхона, дорихона, болалар боғчаси, сартарошхона, Ж-3 яъни кўп қаватли уй бўлса, бошланғич ҳамда ўрта мактаб, блок турғун уйлар, 16 ўринли жамоат овқатланиш жойлари ва бошқа қуриш мумкинлиги айтилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы