МУҲИМ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛЛАНДИ

566 көрілім

Туркийлар Кенгаши ташкил топганига 12 йил. Ушбу йиллар давомида халқаро нуфузга эга бўлди. Яқинда ўтган туркий давлатлари раҳбарларининг норасмий анжуманида муҳим таклифлар ва қарорлар қабулланди.

Давлат раҳбари қардош мамлакатлар ёшлари учун Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида бакалавриат дастури бўйича 50 грант ажратишга тайёрмиз деди. Бу грант “Яссавий стипенденияси” деб номланади. Билим бериш, малакани оширишда Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг имконияти кўп. Туби бир туркий халқларининг ёшларини бир туғ остига бирлаштирадиган университетимизнинг эшиги талабалар учун ланг очиқ. Айни замонда гуманитар ва академик ҳамкорликнинг долзарблиги ортиб келаётганлигини таъкидлаган Қ.Тўқаев пойдевори ўрта асрда бунёд этилган Туркистон шаҳрининг археологик ва илмий назардан ҳали тўлиқ тадқиқ этилмаганлигини тилга олди.

– Шу боис ТУРКСОЙ ва Туркий академиясининг Туркистон минтақасида археологик илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратиши ўта ўринли. Бундан бўлак, қардошлик рамзи сифатида Туркистонда халқларимизга муштарак саналадиган меъморчилик иншоотини бунёд этсак нур устига нур,-деди Давлат раҳбари.

Саммитда Туркистон шаҳрини туркий оламининг маънавий пойтахти сифатида эътироф этиш тавсия этилди. Мақсад – туркийлар дунёсини ХХІ асрда муҳим иқтисодий ва маданий-гуманитар муҳитларнинг бирига айлантириш, туркий тараққиётни ривожлантиришни, энг аввало, Яссавий мероси билан азим Туркистонни жаҳонга танитишдан бошлашга чақирамиз. Шу боис, бугунги саммит “Туркистон – туркий оламининг маънавий пойтахти” деб номланади,-деди Давлат раҳбари.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитининг якуни бўйича Туркистон декларацияси қабулланди. Барча туркий халқларнинг муқаддас қадамжоси Туркистон шаҳри чирой очаверсин!

Ж.ТЕМИРБЕКОВА,

Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро

қозоқ-турк университетининг ректори.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы