ПАРТИЯ ЛОЙИХАСИ ДОИРАСИДА АКЦИЯ ЎТДИ

568 көрілім

Шаҳар “Nur Otan” партиясининг жамоат қабулхонасида “Тўсиқсиз келажак” партия лойиҳаси доирасида “Имконияти чекланган фуқароларни таклифлари асосида қабуллаш” акцияси ўтди. Бунда имконияти чекланган фуқароларнинг саломатлиги билан ижтимоий шароитига мунтазам равишда эътибор қаратиш, таклиф-мулоҳазаларини амалга оширишга йўналтирилган. Бу республика миқёсидаги акция Элбошининг “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” Мактубини амалга ошириш доирасида имконияти чекланган фуқароларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга таъсир кўрсатадиган бўлади.

Элбоши, “Nur Otan” партиясининг раиси Н.Назарбаевнинг имконияти чекланган фуқароларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш тўғрисида топшириғини амалга ошириш мақсадида ўтган тадбирга тегишли ташкилот вакиллари, хусусан, шаҳар шифохонаси бош шифокорининг ўринбосари Ж.Кенжеғулов, шаҳар касалхонаси бош шифокорининг ўринбосари Б.Стамқулов, шаҳар иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий дастурлар бўлими раҳбарининг ўринбосари М.Қазиханов, шаҳар инфратузилма ҳамда коммуникациялар бўлими раҳбарининг ўринбосари Қ.Таукебаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ация доирасида имконияти чекланган фуқаролар томонидан кўплаган саволлар қўйилди. Хусусан, тўсиқсиз келажакка лойиҳа ишлаб чиқиш заруриятини, шаҳар муассасаларидаги пандус масаласи талабга мувофиқ эмаслигини, шахсий ёрдамчиларнинг маошини оширишни, дори-дармонларнинг ўз вақтида берилишини, бошпана билан таъминлашни, нодавлат шифохоналарда уларга кўрсатилаётган хизматларнинг қониқарли даражада эмаслигини, қўл арава масаласи доирасида таклифлар айтилди. Тадбир давомида берилган саволлар асосида тегишли соҳа вакиллари қонун доирасида ҳал этилиши йўлларини тушунтирди.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы