ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ИМКОНИЯТ КАТТА

539 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокимлигининг мажлис залида давлат дастурларнинг амалга оширилиши бўйича бизнесни қўллаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жалб этиш йўналишида давра суҳбати ўтди. Йиғилишни Туркистон вилоятининг инвестиция ва экспорт бошқармасининг раҳбари И.Қудабаев очиб, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни ва бизнесни ривожлантиришдаги давлат қўлловлар йўналишида фикрлари билан баҳам кўришди.

Тадбирда Алмати шаҳридан махсус келган «SS Invest» МЧБ бошқарма раиси Қ.Абдиев ва мазкур корхонанинг директори С.Турапбеков шаҳар тадбиркорларига бизнес соҳасини ривожлантириш йўналишида фойдали таклифларини етказди. Унда қозоғистонлик саноат корхоналарига модернизациялаш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтиришга таъсир кўрсатадиган ҳамда савдо хизматини кўрсатаётган компанияларга товарларни етказишда мавжуд тизимни фойдаланиб, муҳим  қарорларни шаҳар тадбиркорларига тавсия этди.

«SS Invest» МЧБ ҚР Саноат ва Халқаро Ҳамжиҳатлик Жамғармаси дуч келган товарлар ва асбоб анжомларни 90 фоиз шартнома ҳақисини ўташини 12 ойда бўлиб тўлаш шарти билан етказиб бериш имконияти бор. Унга қўшимча мажмуавий равишда қуйидаги хизматларни амалга оширади. Божхона ҳужжатлари, омбор ва ташиш хизмати, товар етиштирувчи-етказувчи корхоналарнинг инспекциялаш, товарларни сотиб олиш ва бошқа хизматларни амалга оширади. Йиғилиш сўнггида шаҳар тадбиркорлари ўзларига зарур саволлар билан мурожаат этиб, унга аниқ жавоблар олди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы