ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН БОШ ВАЗИРЛАРИ ТУРКИСТОН ШАҲРИДА МУЗОКАРА ЎТКАЗДИ

555 көрілім

ҚР Бош вазири Асқар Мамин ва ЎР Бош вазири Абдулла Арипов Туркистон шаҳрида учрашдилар. Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, транспорт ва логистика, божхона соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва минтақалараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2020-2022 йилларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш, минтақавий савдо тизимини, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш, чегара пунктларини модернизация қилиш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон – Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо шериги. 2019 йилнинг якуни бўйича икки томонлама товар айланими 21,2 фоизга – $4,5 млрд-гача ўсди. Томонлар товар айланимини $10 млрд-гача етказишни кўзламоқда.

Ҳукумат раҳбарлари Туркистон шаҳрида тўқима буюмларини ишлаб чиқарадиган “Тurkistan Textile” қозоқ-ўзбек бирлашган корхонасининг очилиш маросимига иштирок этди. Тикувчилик фабрикаси “Turkistan” индустриявий ҳудудида 2 га жойни эгаллайди. Инвестиция ҳажми – 700 млн тенге. Ишлаб чиқаришнинг лойиҳавий қуввати – ойига 13 минг тўқима буюмлари. Корхона аёллар учун, ундан алоҳида заруриятга эга инсонлар учун 1 мингдан зиёд янги иш ўринларини ташкил этишга имконият беради. А.Мамин А.Ариповни Туркистон шаҳрининг ижтимоий, спорт, кўлик ва туристик инфратузилманинг янги иншоотлари билан – халқаро аэропорт, конгресс-холл, “Буюк Дала Эли” маркази, “Туркистон Арена” стадиони, Ўқувчилар саройи, “Rixos Turkestan” меҳмонхонаси, шунингдек “Карвон-сарой” сайёҳлик мажмуасининг ҳамда 5 минг ўринли масжиднинг қурилиши билан таништирди.

Ҳукумат раҳбарлари Х.А.Яссавий мақбарасига, “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий музейига бориб, Абай ёдгорлигига гулдасталар қўйди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы