Мустақиллик тарихининг илк саҳифаси ёзила бошлаганига ҳам мана 30 йилга яқин вақт бўлди. Бу вақт оралиғида қозоқ эли пасту баланд йўллардан ўтиб, бугунда ривожланган мамлакатлар қаторидан жой эгаллади. Ҳорижий давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатган Қозоғистон бугунда ўз йўлини тўғри танлаган давлатга айланди.
Мустақиллик тушунчасини Элбоши исми билан боғлашни қонунийлик десак, Туркистоннинг қайта гуллаб-яшнашини ҳам Тўнғич Президентимиз билан бевосита боғлай оламиз. Мана, икки йилдан ошди вилоят маркази мақомига эга бўлган кўҳна замин кун сайин чирой очиб, тараққиёт йўлига тушди. Ҳозир бунда қурилиш ишлари суръат олган. Шаҳар одими ҳам бийлик бошидагиларнинг асосий эътиборида. Тарихий шаҳарга бўлган кўзқарашнинг шаклланиши ва унга алоҳида мақом берилиши Элбоши исми билан бевосита боғлиқ.
Юртимиз истиқлолга эришиб, қаддини энди тиклаган бир пайтда Тўнғич Президентнинг фикру-ҳаёлида Туркистон турганини билиш асло қийин эмас. Шунинг далили Мустақиллик олган йиллар ичида Нурсултан Абишули Туркистонга 17 марта келиб, қардош 6 давлат раҳбарини табаррук шаҳарда қабуллади. Ҳар доим диёримизнинг табарруклигини тилга олиб, Туркистонни гуллаб-яшнатишга алоҳида ихлос қўйди. Натижада Мустақиллик билан бирга қад ростлаган Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети бугунда туркий оламининг таълим даргоҳларидан бирига айланди.
Жорий йили Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами. Бу борада озодлик тонгги отган йиллар давомида шаҳар ҳудудида кўплаган эзгу ишлар бажарилди. Шундан 1991-93 йиллари четдан келган ўролмонлар учун “Дўстлик” аҳоли манзили қад ростлади. Шунингдек, 2000 йили ЮНЕСКО қарори билан Туркистон шаҳрининг 1500 йиллик таваллуд тўйи жаҳон миқёсида нишонланиши ҳам тарихий шаҳарнинг тараққиётидаги шонли давр бўлди. Шунингдек, 2020 йили Бутунжаҳон Қозоқларининг ІІ-Қурултойи Туркистонда ўтди. Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг 20 йиллиги муносабати билан табаррук Дошқозонни улуғлаш маросими ҳам Туркистондан бошланса, 2017 йилги ТУРКСОЙ ташкилотининг қарори билан Туркистон туркий оламининг маданий пойтахти мақомини юксак савияда нишонлади.
Халқ сони 1991 йили тахминан Туркистонда жами 80 мингдай аҳоли бўлса, ҳозир бу 180 мингга яқин одамни ташкил этмоқда. Шу пайтда мамлакатнинг асосий мақсади ижтимоий шароитни яхшилаш эди. Шунга боғлиқ маориф, соғлиқни сақлаш, спорт яна бошқа соҳаларни ривожлантириш шу кунгача кун тартибидан тушган эмас.
Мустақиллик йиллари мобайнида Туркистонда янгидан 20 мактаб бинолари солинди. Шунингдек, 103 болалар боғчаси очилиб, тиббиёт соҳасида 20 га яқин соғлиқни сақлаш муассасалари қад кўтарди. Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 30 дан зиёд спорт иншоотлари фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам 1991 йилдан буён рисоладагидек муваффақиятларни тилга олиш мумкин. Туркистонда тахминан 20 дан зиёд турмуш учун зарур маҳсулотлар чиқарилади.
Асосий капиталга йўналтирилган инвестиция ҳажми 1991 йили бугунги баҳо билан ҳисоблаганда 56 млн. тенге бўлса, 2020 йилнинг шу муддатида 264 млрд. 159 млн. тенгени ташкил этди. Саноат маҳсулот ҳажми 1991 йили 253,2 млн. тенге бўлса, ҳозир 12 млрд. 644 млн. тенге бўлди.
Саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида шаҳримизда кўламдор ишлар амалга оширилди. Шаҳримизнинг бош режасига биноан, индустриявий ҳудуд барпо этилди. Шунингдек, минтақада савдо-логистика маркази қад кўтарди. Мазкур ишлар билан бирга бугунги кундаги бажарилаётган ишларнинг суръати юқори. Қисқа фурсат ичида яъни, сўнгги икки йилда кўҳна шаҳарнинг шарқидан бугунги замон талабига мос янги шаҳар пайдо бўлди.
Юқорида Элбошининг Туркистонга қанча марта келганини тилга олдик. Энди “Туркистон” газетаси саҳифасида сақланган Нурсултан Абишули Назарбаевнинг шаҳримизга келган сафарларидан маълумотларни ҳавола этсак.

1992 йил.
1992 йилнинг 1 майида Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултан Назарбаев ва Туркия Республикасининг Бош вазири Сулеймен Демирел Туркистон шаҳрида учрашиб, қардош давлат раҳбарлари Туркистон шаҳридаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида бўлди. Шаҳар жамоатчилиги билан учрашди. Бу сафар Туркистон шаҳридаги янгидан қурилган давлат университетининг (бугунги Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ) порлоқ келажагига асосланган десак бўлади.
1995 йил.
1995 йили 14 апрелда Қозоғистон Республикасининг Президенти Н.А.Назарбаев Туркистонга ташриф буюрди. Ушбу сафарида Элбоши Эски Иқон қишлоғида ҳам учрашув ўтказган эди. Шу пайтдаги асосий воқеа Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети учун янги бинонинг пойдевори қаланадиганини етказиб, шаҳар жамоатчилигини қувонтирган эди. Мана, Тўнғич Президентнинг ушбу сўзи 1995 йилнинг 14 июнида амалга ошди. Яъни, шу куни Қозоғистон Республикасининг Президенти Н.Назарбаев ва Туркия Республикасининг Президенти С.Демирел Туркистон шаҳрида бўлиб, Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети биносининг пойдеворини қалашга бағишланган тантанага иштирок этди. Мазкур тадбирда қозоқ элининг Президенти Н.А.Назарбаев: “Қозоғистон ва Ўрта Осиёдаги йирик билим даргоҳига Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг пойдеворини қалашга бағишланган маросимга туби бир қардош, Туркия давлатининг Президенти С.Демирелнинг иштирок этиши зўр қувонч. Туркия давлатининг 300 дан зиёд қурувчилари ва меъморлари меҳнат қиладиган ушбу қурилишга анча миқдорда тегишли маблағ сарфланади”,-деб нутқ сўзлаб, Туркия давлатининг Президенти С.Демирел жанобга қардошлик ғамхўрлиги, эзгулик кўмаги учун барча қозоғистонликлар номидан миннатдорчилигини айтиб, самимий ниятлар билдирди. Тантанали маросимда нутқ сўзлаган Туркия давлати Президенти С.Демирел: “Жаҳонга машҳур сиёсий арбоб, қозоқ элининг раҳбари Нурсултан Назарбаев бундан беш йил аввал қозоқ ва турк халқи учун умумий Халқаро таълим даргоҳини очишга таклиф билдирган эди. Ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, самимий миннатдорчилик ҳисси билан қарши олдик”,-деб эзгу ниятини етказган экан. Шу тарзда Қозоғистон ва Туркия давлати Президентлари университет шаҳарчасининг илк пойдеворини қалашга бағишланган рамзий тасмани қирқди.
2000 йил.
Элбошининг Туркистонга сафарлари бундан кейинги йилларда ҳам давом этди. Шундан 2000 йилнинг 22 апрелидаги ташрифига тўхталсак. Бу вақтда муқаддас шаҳарнинг 1500 йиллик таваллуд тўйини нишонлашга боғлиқ қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилаётган эди. Нурсултан Абишули Туркистонга сафарини Х.А.Яссавий мақбарасига келиб, улуғ бобо руҳига таъзим этишдан бошлади. Туркия давлатининг “Вакиф-Иншаат” фирмасининг таъмирлаш ишлари ва шаҳарнинг бош режасига биноан солинадиган қурилиш лойиҳаси, чизмалари билан танишди. Н.Назарбаев тўпланган жамоатчилик олдида нутқ гапириб, республикамизнинг ички, ташқи ҳолатидан хабардор этиб, элимизни бирлик ва тотувлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга даъват этди. Шунингдек, шонли байрам яъни, Туркистоннинг 1500 йиллик тўйи нишонланиши ва у ЮНЕСКО миқёсида ўтишини таъкидлади. Бунга қўшимча, Н.А.Назарбаев шаҳар тўйига ҳозирлик боришига қаноатланганлигини билдириб, бунда кўплаган маданият марказлари ва олий ўқув юртлари бўладиганлигини айтиб, Х.А.Яссавий мақбарасига Саудия Арабистонидан келтирилган Қуръон ва видеотасмани туҳфа этди. Айтмоқчи бугунда эл оғзида ёд бўлиб қолган Элбошининг “Ўн беш асрлик тарихи бўлган ушбу шаҳарнинг таваллуд тўйи – нафақат Туркистоннинг, балки Қозоғистон Республикасининг, жами туркий забон халқларнинг ҳам обрўсини оширадиган эзгу тадбир. Эндиги асосий мақсад – Туркистон шаҳрини Марказий Осиёдаги жуда муҳим маданий, маънавий-илмий ва савдо-иқтисодий марказ сифатида ҳам ободонлаштиравериш бўлиб ҳисобланади”,-деган ибратли гапи шу вақтда айтилса керак.
Мана, 2000 йилнинг кузи, яъни 20 октябрь куни Туркистонда кўп вақтдан бери кутган тўй ўтди. Шаҳар янги қиёфа кириб, гуллаб-яшнаб, чирой очган эди. Олтин куз шуъласини сочганда Элбоши Н.А.Назарбаев бошлаган Туркия Республикасининг Президенти Ахмет Неждет Сезер, ЮНЕСКО Бош директорининг ўринбосари Диду Диен, туркий забон давлатларнинг раҳбарлари ва Парламент аъзолари, Ҳукумат раҳбарлари, бошқа ҳам расмий вакиллар мақбара қаршисидаги майдонга йўл олди. Култепанинг ёнидаги 600 ўринли масжиднинг ўрни белгиланган майдонни кўриб, танишди (ҳозир бу ерда шу вақтдаги келишувнинг натижасида Туркия Республикаси томонидан солинган 200 ўринли “Туркистон Аҳмад Яссавий” масжиди солинган).
Мақбара олдидаги жамоатчилик билан учрашувда Н.Назарбаев:
– Қадрла ҳалойиқ! Мана орзуимизга эришдик, табаррук шаҳримиз Туркистоннинг 1500 йиллик тўйи ЮНЕСКО даражасида нишонланмоқда. Барчангизни бугунги Улуғ байрам билан табриклашга келдим.
Туркистон дин-исломнинг кўҳна марказларининг бири. Туркистон – туркий оламининг, қозоқ даласининг маънавий тўри,-деди. Шу тарзда бошланган тўй куни “шаҳар турғунлари “Элбоши Туркистон тўйининг илк куни кечқурун Астанага кетади” деб юрган эди. Лекин, Президент Туркистонда бир кун бўлди. Бу ҳам бўлса Элбошининг Туркистонга бўлган алоҳида ихлосини билдирса керак”,-деб “Туркистон” газетасининг сарғайган варақларида ёзилибди.
2001 йил.
Давлат раҳбари орадан бир йил ўтгач 9 ноябрда Туркистонга келди. Ушбу сафарида шаҳарда аквапарк, Б.Саттарханов номидаги спорт мажмуасини, ўралманлар учун солинган 100 уй ва янги мактаб биноларининг очилиш маросимига иштирок этган.
2005 йил.
2005 йилнинг 2 сентябрида шаҳарга ташриф буюрган Н.Назарбаев вилоятнинг зиёли қавм вакиллари билан учрашувида бундай деган экан:
“Табаррук Туркистон заминига келган сайин ўзгача ҳиссиётда бўламан. Бунда қозоқнинг хон, султон, ботирлари дафн этилган. Уларнинг ўчмас руҳи ҳар биримизни қўллаб-қувватлагай дегим келади”.
2010 йил.
2010 йилнинг 24 майида Президент сафарининг аҳамияти ўзгача эди. Шу йили Қозоғистон Республикасининг Президенти Н.А.Назарбаевнинг таклифи билан келган Туркия Республикасининг Президенти жаноб Абдуллах Гул Туркистон тўрига қадам ранжида қилди. Нуфузли меҳмонларни университетнинг устозлари ва шаҳарнинг зиёли қавм вакиллари қарши олди. Икки давлат Президентлари 1992 йили 31 октябрда Халқаро мақомга эга бўлган, туркий забон халқлар учун ягона билим даргоҳи ҳисобланадиган университет шаҳарчасининг макети билан, клиника-диагностика марказининг иши билан танишди. Президентлар умумий қурилиш майдони 24.827 квадрат метрни ташкил этадиган, 1850 талабага мўлжалланган ўқув биносининг, шунингдек, 400 минг китоб жамғармаси бўлган кутубхонанинг пойдеворини қалаш маросимига иштирок этди.
2011 йил.
Орадан бир йил ўтиб 14 март куни Президент Жанубий Қозоғистон вилоятига иш сафарининг иккинчи куни – муқаддас жума куни шаҳримизга келди. “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий қўриқ музейини оралагандан кейин янгидан очилган тарихий-маданий этнография марказида бўлиб, зиёли қавм вакиллари билан учрашди. Анжуманда Элбоши уч вазифага эътибор қаратди. Биринчиси, миллат тарихини тадқиқ этиш, уни теранг тушунтириш орқали ёшларни ватанпарварликка тарбиялаш. Иккинчиси, Аҳмад Яссавий илми орқали Ислом динининг қозоқ халқининг бирлигини мустаҳкамлаш. Учинчиси, Абай ижодлари орқали Қозоғистон халқини меҳнатсеварликка, бирлик ва ҳамжиҳатликка даъват этиш, ёмон иллатлардан йироқ бўлишга таъсир кўрсатиш эди.
2015 йил.
Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултан Назарбаев ва Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдўған 2015 йилнинг 17 апрель куни Туркистон шаҳрига иш сафари билан келди. Қозоғистон ва Туркия Республикаларининг Давлат раҳбарлари шаҳримизда қад ростлаган 2 минг ўринли янги масжиднинг расмий очилишига иштирок этди. Давлат раҳбарлари масжид қурилиши бўйича шартномага 2000 йили Туркистон шаҳрининг 1500 йиллик тўйи арафасида имзо чеккан эди. Умумий майдони 2 га. ерни эгаллайдиган масжиднинг қурилиши Туркия Республикаси томонидан молиялаштирилди.
2018 йил.
Элбошининг ушбу сафари (29 сентябрь) Туркистоннинг янги одимини очиб, Туркистонни ривожлантириш бўйича Фармонга имзо чеккан фурсат эди. Жумладан, “Туркистон – бизнинг халқимиз учун катта аҳамиятга эга. Ўрта Осиёдаги кўҳна ва табаррук шаҳарлардан бири. 2000 йили биз Туркистоннинг 1500 йиллигини нишонладик. Бунда қозоқ халқининг буюк шахслари ва арбоблари дафн этилган. Тарихимизнинг қийин даврларида бу ерда миллатимизнинг келажагига алоқадор муҳим қарорлар қабулланган. Умуман, Туркистоннинг тарихи – жами қозоқ халқининг тарихи”,-деди Қозоғистон Президенти.
Шунингдек, Президент Туркистоннинг туркий халқлари учун ҳам муҳим шаҳар эканлигига тўхталиб, қабулланган Фармонга биноан шаҳар янги босқичга кўтариладиганига ишонч билдирди. Нурсултан Назарбаев Туркистонни гуллаб-яшнатиш, тараққий эттириш ишида барча турғунларга омад тилади. Тадбирда Туркистон вилоятининг Фахрий фуқароси Жарилқасин Азиретбергенули Элбошининг бу Туркистонга 15-сафари эканлигини айтиб, халқи учун бажарган буюк меҳнатларига ташаккур билдирди.
2019 йил.
Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев Туркистонга икки кунлик иш-сафари билан келди. Сафар чоғида аҳоли билан учрашиб, “Туркий овози” байрамона кечасига иштирок этди. Тантанада нутқ гапирган Элбоши вилоят марказини Туркистон шаҳрига кўчириш тўғрисида қарорнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб, шаҳар бўйича олиб борилаётган қурилиш суръатининг юқори эканлигини тилга олди.
– Ўтган йили вилоят марказини кўчириш тўғрисида Фармонга имзо чеккандан кейин кўламдор қурилишни бошладик. Бугун мен муҳташам биноларни оралаб кўрдим. Кўплаган янги иншоотлар қад кўтариб, ёшлар учун иш ўринлари очилмоқда. Бир йил ичида кўплаган ишлар бажарилди. Келаси йили Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон раҳбарларини Саммитга чақиришни режалаштирмоқдаман. Агар улар иштирок этишни маъқулласа, биз уни Туркистонда ўтказишимиз мумкин,-деган эди Элбоши.
2020 йил.
28 сентябрь куни элимизнинг Тўнғич Президенти Нурсултан Абишули шаҳримиздаги янги иншоотларнинг очилиш маросимига иштирок этиб, шунингдек минтақанинг ривожланиш истиқболлари билан танишиш учун махсус келган эди.
Нурсултан Абишули Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида бўлиб, аждодлар руҳига тавоф этиши ҳам Элбоши сафарининг асосий йўналиши эканлигини таъкидлаш жоиз. Сафар ниҳоясида Нурсултан Абишули ОАВ вакилларига махсус брифингда 2018 йили Туркистонни ривожлантириш тўғрисида қабуллаган қарорни Қозоғистон халқи қўллаганини таъкидлади.
“Бугун биз Туркистоннинг янги иншоотлари билан танишдик. Уларнинг шаҳарнинг янги кўркам жойларига, барча Қозоғистон ва ҳориж фуқаролари ва сайёҳларининг эътиборини қаратадиган жойга айланади. Туркистоннинг кўламдор қурилиши барча минтақанинг иқтисодий ривожига туртки бўлади”,-деди Элбоши.
“Биз туркий забон давлатларнинг Саммитини Туркистонда ўтказишни режалаган эдик. Аммо, жаҳондаги вазиятга боғлиқ у кейинга қолдирилди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, уни март ойида ўтказамиз деб ўйлайман”,-деди Элбоши. Бундан ташқари Тўнғич Президент Туркистон шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шароит яратишнинг муҳимлигини тилга олди.
Мана, тарихий воқеаларга тўхталиб ўтдик, Н.А.Назарбаевнинг Туркистон шаҳрига келган сафарларига шарҳ бериб ўтишга ҳаракат қилдик. Бундан Тўнғич Президентнинг Туркистонни гуллаб-яшнатишга бўлган ўзгача ихлосини англаш қийин эмас. Бу борада Нурсултан Абишулининг исмини Туркистоннинг тараққиёти билан бевосита боғлашга тўлиқ асос бор деб айтиб, Элбоши орзуси ҳақиқатга айланди дейишимиз мумкин.
М.АЛМАХАН.