- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Турғун уйга муҳтож фуқароларни бошпана билан таъминлаш учун жорий йили Давлат раҳбари Қ.Тўқаев Ҳукуматга «5-10-20» дастурини тайёрлашни топширган. Лойиҳани турғун уй қурилиш насия банки амалга оширмоқда. «Нурли ер» давлат дастурининг янги йўналиши сифатида кўриб чиқилади. Нима учун 5-10-20 дейишингиз мумкин. Сабаби, унда сиз ипотека насияни йилига 5 фоизли миқдорда илк патта сифатида бошпана баҳосининг 10 фоизини тўлаб, 20 йилгача олишингиз мумкин.
Аммо, бундай имконият эл фуқароларининг барчасига берилмайди. «Ҳокимликда турғун уй навбатида турган фуқаролар 28 октябрдан бошлаб бошпанага муҳтож киши сифатида ҳужжат топшириш имкониятига эга. Бу лойиҳага 1986-2017 йиллар оралиғида навбатга турган фуқаролар билан бирга 2018-2019 ҳамда 2020 йиллари илтимоснома берганлар ҳам иштирок этишга эга», – бу ҳақда турғун уй қурилиш насия банки «www.hcsbk.kz» сайтида хабар қилади.
Дастур доирасида турғун уйга муҳтож бўлиб навбатда турган фуқаролар тоифаси ҳам тасдиқланган. Масалан, тўлиқ эмас оилалар, кўпфарзандли оналар, УВУ фахрийлари, 18 ёшга тўлмаган ногирон болалар ҳамда бюджет соҳаси ходимлари. Навбатга туришнинг ўз тартиби бор. Бунинг учун сизнинг номингизда сўнгги 5 йилда кўчмас мулк бўлмаслиги керак. Шунингдек, уй олишни истаган шаҳарда ками 3 йил рўйхатда туришингиз керак. Бундан ташқари дастур талабларига мувофиқ ипотека насия олиш учун оиланинг даромади ҳам ҳисобга олинади.
Дастурга иштирок этиш учун нима қилиш зарур?
– www.hcsbk.kz банк сайтидаги «Арзон турғун уй «Шаңырақ» тажриба лойиҳаси бўлими орқали электрон нусхада илтимоснома бериш:
– Банк сайтида илтимоснома берган кундан бошлаб 3 кун оралиғида банк ходимининг қўнғироғини кутиб, унга жавоб бериш. Бу насия шартлари билан дастур талабларини батафсил тушунтириб, илтимоснома топшириш учун сизни банк бўлимига рўйхатга олади.
– Тўлов қобилиятингизни баҳолаш учун ҳужжатларингизни олиб, банк бўлимига белгиланган вақтда келиш.
– Займни тасдиқлаш тўғрисида банкнинг ижобий ечимини олиш.
– Банк талабларига мувофиқ, шахсий қурувчилардан янги турғун уй топиб (шунингдек, «Турғун уй қурилишига кафиллик бериш жамғармаси» ҲЖ-нинг ҳиссадорлик қурилишга иштирок этиш хусусида кафиллиги бор шартномаси бўлган шароитда), шартнома бўйича банк рухсатини олиб, сотиш-сотиб олиш учун ёки иштирок этиш шартномаларини тузиш.
Ушбу дастур бўйича қандай қилиб бошпанали бўлишга тўхталсак. Аввало, мажбурий равишда турғун уй қурилиш насия банкида молиянгиз бўлиши шарт. Иккинчидан, минимал молияда дастлабки патта 10 фоиз бўлиши зарур. Учинчидан, ушбу дастур танлов тарзида ўтказиладиганлиги боис тўловини мунтазам равишда тўлдириши шарт. Сўнггиси, жон бошига тақсимлаганда бир одамнинг даромади 101 271 тенгедан ошмаслиги керак.
Шинар АДИЛХАН қизи.