Туркистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташкилотчилигида қишки мавсумда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида “Қиш – 2020” республика ўқув-машғулот тадбири ўтказилди.
Унда “Туркистон-сув”, “Жилу”, “ҚазТрансГаз”, “Онтустик Жариқ Транзит”, “ҚазақТелеком” ва тиббиёт, полиция ҳамда бошқа ҳам соҳа вакилларининг техникалари таништирилди.
-Дуч келган офатли вазият рўй берганда коммунал хизмат мутахассисларининг ҳатти-ҳаракатини амалда кўрамиз. Кўп қаватли уйларда электр устунларининг узилиши, марказий иссиқлик қозонхонасининг ишдан чиқиши, қишки ёғин-сочин оқибатидан сув офатининг ўрин олиши сингари шароитларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу аҳолига ноқулайлик туғдирмаслик учун олдини олиш тадбирлари бўлиб ҳисобланади”,-деди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мурат Серикбайули.
Умуман, мазкур тадбир шаҳар ҳудудини табиий ва техногенли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Таъкидлаш жоиз, тадбирга Фуқаролик ҳимоя қилиш хизматларининг 12 жамоаси, 100 якка таркиби ва 45 техникаси ўқув-машғулотга иштирок этди.
“Туркистон-ахборот”.