ЯНГИ БОШПАНАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ – АДОЛАТДАН ЭМАС

543 көрілім

Туркистон шаҳри бўйича бошпана навбатида 11796 фуқаро бор. Бу шаҳримизнинг бошпанага муҳтож шунча оила бор деган сўз. Шунинг учун давлат хазинасидан бошпанага муҳтож кишиларнинг масаласини ҳал этиш учун барча имкониятларни фойдаланмоқда.

Бу борада Туркистон шаҳрида сўнгги йиллари дилимизни яйратадиган қувончли янгиликлар кўпаймоқда. Жумладан, 2017 йилдан бошлаб шаҳримизда 1600 га яқин оила янги уй тўйларини нишонлади. Бу бийликнинг халқимиз турмуш шароитини яхшилашдаги аниқ қадамининг яққол кўриниши.

Афсуски, уйли-жойли бўлиб шароитини яхшилаган фуқаролар “Сўнгги пайтлари уйларини ижарага бермоқда” деган кўпчилик орасида гап тарқалди. Шунга боғлиқ шаҳар ҳокими Р.Аюповнинг Фармойиши билан хусусий сектордаги ҳамда коммунал мулкдаги кўп қаватли турғун уйларнинг квартираларида фуқароларнинг қонунсиз жойлашиши, газдан фойдаланиши, ички иссиқлик тизимларига ўзгаришлар киритиши ҳамда коммунал квартираларнинг ёлланма ҳақларини муддатида тўланишини текшириш мақсадида ишчи гуруҳи қурилди. Чоршанба куни шаҳар ҳокими девони раҳбари Ж.Наушабай бошлаган мазкур гуруҳ Ўтирор кичик туманидаги 28 уйнинг квартираларини оралади. Кўпчиликнинг айтиб юрганидай квартиралардан ўз эгасидан бошқа одам учрамади. Уларнинг барчаси ҳужжатлари орқали текширилиб, гуруҳ ишининг моҳияти тушунтирилди. Бу борада муҳтожмиз деб квартира олиб, уни ижарага берганларнинг орамизда бор эканлигини юзлаган квартира соҳибларининг сўзларидан ҳам англадик. Бинобарин, бундай шароит учрамади. Чунончи квартира ёлловчиларнинг кўпчилиги кундуз ишда бўладиганликдан бундай текшириш ишлари кечки вақтда олиб борилса деган таклифлар айтилди. Хулоса қилиб айтганда, давлатга бошпанага муҳтожман деб уйли-жойли бўлган фуқаролар квартираларини даромад манбаига айлантираётгани аниқланса, аввало огоҳлантириш олиб шундан кейин бошпанасидан айрилиши ажаб эмас. Хулоса қилиб айтганда,  муҳтожлар қўли етмай юрган янги бошпанани олиб, уни даромад манбаига айлантириш адолатдан эмаслигини ҳам ёддан чиқармаган афзал. 

Малик ДАВЛЕТОВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы