Туркистон шаҳри ҳокими Р.АЮПОВ: ЭҲТИЁТКОРЛИК ЧОРАЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ ЛОЗИМ

539 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюповнинг раҳбарлигида ҳафталик мажлис ўтди. Мажлисда кун тартибидаги бир неча долзарб масалалар муҳокама қилиниб, ҳокимликнинг масъул бўлим раҳбарлари томонидан бажарилаётган ишларнинг бориши айтилди.

Шаҳарнинг инфратузилма ва коммуникациялар бўлимининг раҳбари Нурлан Қарабалаулининг ҳисоботига қараганда шу кунлари шаҳарнинг 62,2 фоизида газ қувурлари тортилиб, 32358 абонентнинг зангори оловдан фойдаланиш имконияти бор. Ундан 22,3 фоизи яъни 11600 абонент табиий газга уланган. Бошқа ҳам турғунларнинг газ қувурларини уй ичкарисига тортиши бўйича тушунтириш ишлари бажарилиб, мардикор идоралар билан музокаралар олиб борилмоқда. Шаҳар раҳбари томонидан 30 октябргача газ бериш ишлари тўлиқ тугалланмаган шароитда масъул шахслар томонидан жарима тўланиши ва аҳолидан кечирим сўраши талаб этиладиганлиги огоҳлантирилди.

Иссиқлик мавсумига тайёргарлик давомида Туркистон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ташаббуси туфайли шаҳримизда ижтимоий шароити ночор оилаларнинг мўриларини бепул тозалаб бериш ишлари қўлга олинган. Шунингдек, бугунда мазкур бўлим кўп қаватли турғун уйлардаги иссиқлик печларининг сифатини текшириб, газ қувурлари олиб борилган ҳудудларга газни қўлланиш техникалари ёзилган огоҳлантириш қоғозларини тарқатиш ишларини амалга оширмоқда.

“Ўтирор” кичик туманидаги кўп қаватли уйларда иссиқлик бериш сифатига турғунлар томонидан эътироз билдирилиб,  иссиқлик бериш насосларининг эскиргани аниқланди. Бу масаланинг ёзги вақтда ҳал этилиши лозимлигини қайд этган Рашид Абадули турғунларга тушунча бериб, тез орада насосларни тартибга келтиришни топширди.

Шаҳар Полиция бошқармасининг раҳбари, полиция полковниги Бауржан Селтанов соҳада бажарилаётган ишлар боришини баён этди. Бир қатор жиноий кўрсаткичларнинг камайиши билан бирга карантин пайтида интернет орқали юз берган фирибгарлик жиноятлар ўтган йил билан таққослаганда 166 дан 181 га ёки 9 фоизга кўпайган. Шу кунлари ушбу масала бўйича аҳолига олдини олиш, ҳимояланиш йўллари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз навбатида шаҳримизда амалга ошаётган карантин чоралари шароитида Туркистон шаҳар товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Г.Абишева нутқ сўзлади.

Туркистон вилоятининг Бош давлат санитария шифокорининг №40 Қарорига биноан шаҳримизда карантин талабларига бир қатор ўзгаришлар киритилган эди. Ишнинг жарима солиш билан чекланмайдиганлигини, аксинча иллатнинг хавф-хатари бўйича тушунча ишларини олиб боришнинг муҳимлигини айтган Р.Аюпов жамоат кўликлардаги дезинфекциялаш ишларининг кучайтирилиши лозимлигини огоҳлантирди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы