Туркистон шаҳрида йил охиригача ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий этиладиган майдонлар 2 минг гектарга кенгайиб, 13 минг гектарга етади. Бунинг натижасида қиймати 23,2 млрд. тенгени ташкил қиладиган 6та йирик лойиҳа амалга оширилади.
Бу ҳақда “Дала куни” семинар кенгашида батафсил айтилди. Унда қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Т. Ўспанов, “Туркистан” ҲЖ вакиллари, туман, шаҳар қишлоқ хўжалиги бўлими, илмий-тадқиқот институти раҳбарлари, олимлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар қатнашди.
Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида 1458та деҳқон хўжалигини 9та ширкатга бириктириб, 11 минг гектар экин майдонида ёмғирлатиб суғориш технологиясини ўрнатиш кўзланган.
Бугунги кунда 892 гектар ерга 21та ёмғирлатиб суғориш машинаси ўрнатилди. У сувнинг сарфланишини икки баравар тежайди, ҳосилдорликни 3-4 баравар ошириши илмий жиҳатдан исботланган.
Туркистон шаҳри ҳудудида озиқ-овқат белбоғини шакллантириш доирасида 1200 бошга мўлжалланган сут товар фермаси, 10 минг бошга мўлжалланган бўрдоқилаш мажмуаси, 20 минг тонна товуқ гўшти ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳаси амалга оширилиб, 400 гектар ерга ўрик кўчати ўтқазилади.
Дала семинарида “Қозоқ экинчилик ва ўсимлик хўжалиги” илмий-тадқиқот институти олимлари беда ва озуқабоп экинлар, буғдой ва маккажўхори етиштиришнинг инновациявий усуллари билан таништиришди.
Семинар якунида олимлар билан деҳқонлар ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.
