Жорий йилдаги карантин чекловларига қарамасдан, вилоятимизда агросаноат мажмуасида барқарор ўсиш сақланиб, баҳорги ва кузги дала ишлари ўз муддатида бажарилди. Экин майдони 17 минг гектарга кенгайиб, 846 мингга етди.
Бошоқли экинлардан 513 минг тонна дон тўпланиб, ҳосил ўтган йилга нисбатан ҳосил 64 минг тоннага ортди. Сабзавот, картошка, полиз экинларидан 3 млн. тонна ҳосил олиниб, 400 тоннага ортган. Озуқабоп экинлардан 3,9 млн. тонна ҳосил олиниб, бир ярим йиллик мол озуқаси жамланди. 126 минг гектар ерга чигит қадалиб, 331 минг тонна “оқ олтин” хирмони кўтариш кўзланган. Бугунги кунда пахтанинг 30 фоизи териб олинди. Умуман олганда, вилоятимизда кузги йиғим-терим ишлари муваффақиятли якунланди, дейиш мумкин.
Қазиғурт тумани, Шарбулақ қишлоқ округи ўтган семинарда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, агробизнес вакиллари, туман, шаҳар ҳокимлари ва деҳқон хўжаликлари етакчилари қатнашди. Тажриба алмашишга келган иштирокчиларга ҳайдалмаган ерга уруғ сепиш технологияси наойиш этилди.
Давлат раҳбари Қ. Тўқаевнинг “Янги шароитдаги Қозоғистон: ҳаракат даври” Мактубида қишлоқ хўжалигини ривожлантирмай, рақобатбардош иқтисодиёт барпо этиш мумкин эмаслиги алоҳида таъкидланган. Президент қишлоқ аҳолисининг даромадини шу йўл орқали ошириш вазифасини қўйди. Уни амалга ошириш мақсадида, Туркистон вилояти агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг 3та асосий йўналиши белгиланиб, ишлар бошлаб юборилди.
Ерга ишлов бериб,, тўғридан-тўғри уруғ сепиш технологияси агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг тўртинчи йўналишидир. Бу технология ерни эрозияга учрашдан сақлайди, тупроқнинг ҳосилдорлик хусусиятини оширади. Натижада ернинг ҳар гектаридан 90 минг тенге даромад олинади. Вилоятимизда ҳар йили 57 минг гектар ердан йил сайин 5,1 млрд. тенгелик ҳосил олиниши мумкин. Бундан ташқари, экин майдонини уруғ қадашга тайёрлаш учун сарфланадиган 24 минг тенге маблағ тежалади.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати.