ДЎСТЛИК, ҲАМЖИҲАТЛИК ВА ТОТУВЛИКНИ МАҚСАД ТУТИБ

573 көрілім

ҚР Ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов Қозоғистон Халқи Ассамблеяси 25 йиллиги, мамлакатимиз-даги устозлар байрами шарафига  туркий халқлар маданияти ва маънавияти, вилоятимиз маркази Туркистон шаҳридаги мактаблар раҳбарларини, устозларини «Дўстлик» медаллари ҳамда «Ташаккурнома» лар билан тақдирлади.

Мактаб раҳбарлари номидан сўзга чиққан Ўраз Амреев вилоят маркази билим даргоҳларига берилган мукофотлар учун миннатдорчилик билдириб ҳамкорлик, тотувлик йўлидаги мана шундай хайрли ишлар келажакда ҳам давом этиши тарафдори эканлигини маълум қилди. Тадбирда иштирок этган Қўстанай вилояти тожик этно бирлашмаси раиси Эргаш Холметов, Туркистон шаҳар ўзбек этно  маданий бирлашмаси раиси Баҳодир Ирсметов, тадбиркор Дониёр Аюпов, фахрий отахон Тўлқин Саидмуродовлар ҚР Ўзбеклари раҳбарига ҳамроҳ бўлишди. И.Ҳошимжонов келаси 2021 йил  халқимизнинг буюк – асл фарзандлари – Туркистонда Ҳазрат Яссавий мақбарасини бунёд эттирган соҳибқирон Амир Темурнинг 685 йиллиги, ўзбек бадиий адабиётига асос солган Алишер Навоийнинг 580 йиллиги шарафига шу тарихий шахслар номидаги мактабларга ташриф буюрди.  Хусусан, Амир Темур номли мактабга  (директори Рўзбой Юсупов) ноёб совға –  соҳибқироннинг бюсти ёдгорлиги, буюк шахс ҳақидаги энг  нодир китоблар тақдим этилди.

Алишер Навоий номли мактабда эса вилоятимиздаги ягона саналадиган Навоий ёдгорлиги мажмуаси пойида мактаб кутубхонасига (директор Ҳикматулла Ажиметов) мутафаккир адибнинг сўнгги чоп этилган бадиий асарлари тўпламлари тақдим этилди. Мактабнинг 90 йиллиги шарафига устозларга яна қўшимча мукофотлар ва унвонлар тақдим этилиши айтилди. Худди шундай тадбир Замир Муҳамеджанов раҳбарлик қилаётган энг кекса Ҳамза номли мактабда ҳам ўтди.  Ҳар учала мактаб раҳбарларига ҳам «Дўстлик» медаллари тантанали равишда тақдим этилди. Мукофот муборак бўлсин, қадрли маориф соҳаси заҳматкашлари.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы