Туркистонда умумжаҳон туризм куни арафасида шаҳар «Тотли таом» фестивали иккинчи марта ўтди. Шаҳардаги туризм соҳасига хизмат қилаётган 16 кафе ўз таомномасидаги овқатларни шаҳар ҳокими ўринбосари Тажибек Қалманули бошлаган комиссия аъзолари билан меҳмонларга тавсия этди.
Натижада, «Диадора» кафеси бош совринга, шунингдек, «Эдем», «Индира» «Шанирақ», «Уақ», «Мансарда» каби кафе-тамаддихоналар навбатдагиўринларни эгаллаб, мукофотларга сазовор бўлди. Туркистон шаҳрининг туризм соҳасини ривожлантираётган тур билан тур агентликлар ҳам мукофотланди. Ушбу тадбирни йил сайин байрам арафасида ўтказиш режаланган. Таъкидлаш керак, тадбир мақбара ҳудудида қад ростлаган этноовулда давом этиб, меҳмонлар ўтовлар билан концерт тадбирни томоша қилишди. Тажибек Қалманули элимизнинг Алмати, Атиров, Ақтау, Тараз каби шаҳарларидан келган туроператорлар билан турагентлик вакилларига туристлар келган шароитда тайёр эканлигини етказди. Шунингдек, «Амазинг Туркестан» туристларга бағишланган тизими тўғрисида кенг ахборот берилиб, қўллов кўрсатиладиганлиги айтилди.
Туркистон шаҳри ҳокимлигининг матбуот хизмати.
