ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

500 көрілім

   Шаҳар ҳокимлигида жаҳон туризм кунига мувофиқ шаҳар ҳокимлиги ва халқаро туризм меҳмондўстлик олийгоҳининг ўзаро ҳамкорлигида «Туркистондаги туризм: янги ташаббуслар даври» номли мавзуда кенгаш ўтди.

Ушбу тадбирга вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Мирзалиев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т.Мусаев, халқаро туризм ва меҳмондўстлик университетининг ректори М.Мурзамадиева, вилоят тадбиркорлар палатаси директори Т.Нақипбеков, туризм соҳасининг қатор мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Мейиржан Иябайули сўнгги йиллари туризм соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, минглаган иш ўрни очилганлигини таъкидлади. Шунингдек, кун оша тараққий этаётган шаҳарни янада равнақ топтирадиган лойиҳалар бўлса қўллашга тайёр эканлигини айтди.

Йиғилишда халқаро туризм ва меҳ-мондўстлик олийгоҳининг ректори М.Мурзамадиева анжуманга иштирок этган соҳа мутахассисларини жаҳон туризм куни билан табриклаб, шундай ўқув даргоҳининг Туркистон диёрида очилганини фахр ифтихор билан айтадиганлигини таъкидлади. Таниқли ҳунарманд Гавҳарбек Баянбайули туризмни ривожлантиришга хунармандларнинг ҳам ўрни ўзгача эканлигини таъкидлади. «Мен узоқ-яқин хорижий элларни ораладим. Қайси элга борсак ўша ернинг санъати билан танишамиз. Хунармандчиликда эл маданияти, тарихи жамланган. Шу боис, туризмни ривожлантиришда хунармандчиликни қўллашнинг аҳамияти катта. Хунармандчилик орқали биз элимизни жаҳон жамоатчилиги янги жиҳатимиздан танийди деб ишонаман, – деди у. Шунингдек, яқин орада очилиши режаланган «Тai-Kazan» этно мажмуасида миллий услубдаги маҳсулотлар, таомлар, суратга тушиш имконияти ва хунармандчилик асарлари таништирилди. Осиё ўйинлари ғолиби, элимизнинг байроғини баланд кўтарган Дидар Хамза ҳам ўз сўзида спорт равнақи –  туризм ривожига ҳисса қўшадиганлигини айтиб, спорт тадбирларини кўпроқ ўтказиш бўйича таклиф билдирди.

Тадбир давомида «Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети» билан Туркистон вилояти ҳамда шаҳар ҳокимлиги, «Rixos Turkistan» меҳмонхонаси ҳамда «Атамекен» тадбиркорлар палатаси томонидан биродарлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Сўнгра тадбирга иштирок этувчилар Арбат майдонида ўтган “Тотли таомлар” анжуманига иштирок этиб фаолларни мукофотлади. Байрам «Қабуллаш маркази» хизмати ва Х.А.Яссавий мақбараси ҳудудини қайта янгиланган қиёфасини таништириш билан давом этиб, ҳудудда қад кўтарган Этноовулда миллий ўйинлар билан ҳунарманд усталарининг асарлари намойиш қилинди.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы