1 октябрь – Халқаро қариялар куни муносабати билан шаҳар ҳокимлигининг ташкилотчилигида «Эдем» мажмуасида қариялар ҳурматига дастурхон ёйилиб, ҳурмат кўрсатилди. Шаҳар ҳокими Р.Аюпов дастурхон бошида тўпланган кўпчиликни байрам билан табриклаб, совға-саломлар топширди. Шунингдек, тадбир давомида Туркистон вилоят Ички ишлар органлари ва Миллий Улан фахрийлари кенгаши раиси ўринбосари, “Битимгер” медиаторлар жамоат бирлашмасининг раҳбари Бахтжан Бейсембаев ва шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Жарқинбек Қулбайимбетов бир гуруҳ қарияларга «Ардагерлер қозғалысына қосқан көмегі үшін» эсдалик медали билан жумладан, Ж.Қулбайимбетов, Ў.Қуанишбаев, А.Ўримбетов, П.Дўсибеков, С.Бўханов, Е.Нуржанов, Б.Сансизбаев, Ш.Исмўлдаев, Ш.Айтпенбетовлар тақдирланди.
ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ – ПАРИСИ БОР
783 көрілім
