
Туркистон шаҳри вилоят маркази бўлгач, тараққиёт суръатига жаҳон аҳли эътибор қаратаётгани маълум. Маънавий шаҳар бу мақом эгаси бўлмаган вақтда ҳам тарихийлиги, мовий гумбазли мақбараси, меҳмондўст халқи билан танилган эди десак муболаға эмас. Шу ўринда янгиликлар, яъни шаҳар нафаси доимо зангори экрандан ҳамда нашриёт саҳифаларида ёритилиб келди. Аҳолини маънавият хазинасидан баҳраманд этиб, Туркистон йилномасини яратаётган нашр бор. У – қозоқ ва ўзбек тилларида 90 йил бадалида ахборот бериб, шаҳар билан ҳамнафас келаётган “Түркістан” шаҳар газетаси.
Бундан 90 йил аввал минтақа учун хизматини аямайдиган журналистларни тўплаган, муштарийлар жонкуяри бўлган газетанинг бугунги нуфузли байрами билан табриклайман! Кенг ўқувчилар оммасини қамраган нашриётнинг бугунги кунда аҳамияти катта. Асрга яқин ҳаётида ўзакдор ва ўткир, эзгу ҳамда изчил ишлар ташаббускори бўлди. Маънавият маёғининг бунёдкорлик тарихини яратишда бажарган меҳнатлари катта. Ҳозир ҳам шаҳримизнинг ўтмишини ўсиб келаётган авлодга ўргатаётган ибрати мўл деб газетани айта оламиз. Давр нафаси билан ҳамқадам, доимо жонкуярликни ҳамроҳ қилиб келаётган жамоанинг сўнгги йиллари ахборот манбаи турғунларга қулай бўлиши учун ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги қувонтиради. Нашр 7000 га яқин хонадонларга етказилса, бошқа турғунлар эса уйларида ўтириб сайт, ижтимоий тармоқ варақчаларидан ўқиши учун барча шароитни яратган. Шу боис, газета 90 йил бўйи қандай хизмат қилиб келса, бундан кейин ҳам фаолиятининг режали тизими учун доимо қўллов кўрсатишга тайёрмиз.
Хосиятли заминнинг қадрини ҳурматлаб, улуғларнинг ибратини ола билган нашр жамоасига заҳматли меҳнати билан тинимсиз фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз.
Газета аҳолининг эҳтиёжини ёзиб, ижтимоий масалаларини дадил кўтариб, қулочини кенг ёйиб келади. Газетхонларнинг фикрини ўқий биладиган, ўқиганини қай пайтда ҳам асл ҳақиқат учун бонг урадиган газетанинг ҳар бир ходимига олқиш айтамиз. Газетадан тажриба тўплаган журналистларнинг Туркистон заминида оладиган ўрни кўп. Шаҳар кўзгуси бўлган нашрнинг келажакда камолот йўлида зафарларга эришишига ҳамда журналистларга қаламларингиз ўткир бўлаверсин деб ният билдирамиз.
Р.АЮПОВ Туркистон шаҳри ҳокими,
Ғ.Сарсенбаев Туркистон шаҳар маслаҳат котиби.
