ТУРКИСТОН: БАЙДИБЕК ТУМАНИДАГИ ҚИШЛОҚЛАР ДАВЛАТ ДАСТУРИ ШАРОФАТИНИ КЎРМОҚДА

480 көрілім

Туркистон вилояти Байдибек туманидаги бир қатор қишлоқлар давлат дастури шарофатини кўрмоқда. Жумладан, “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида республика ва вилоят бюджетидан маблағ ажратилиб, Бўралдай аҳоли манзилида 5 кўчага асфальт тўшалмоқда. Шунингдек, 3 км.га яқин йўл бўйига ёруғлик чироқлари ўрнатилиб, пиёда юрадиганлар учун тротуарлар ва ариқлар солинмоқда.
Бундан ташқари, мазкур дастур доирасида Минбулақ қишлоғидаги 4 кўчага ҳам асфальт тўшалиб, ёруғлик чироқлари ўрнатилди. Бугунда ушбу кўчаларга ариқлар қўйилиб, тротуарлар тўшалмоқда. Шунингдек, ундаги 110 ўринли “Бақит” боғчасининг қўшимча солинган 21 ўринли 2 қаватли биносига таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу қурилиш ишлари келаси ойда тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Шунга ўхшаш таъмирлаш ишлари Ақтас, Тайманов аҳоли манзилларида ҳам олиб борилмоқда. Унда “Йўл харитаси 2020” дастури доирасида умумий узунлиги тахминан 2,5 км келадиган 2 кўчага ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳудудида жами фойдалишдаги ҳамда аҳоли манзилларнинг ички кўча автомобиль йўлларининг узунлиги 886,9 км.ни ташкил этади. Шундан: Республика аҳамияти эга 25 км автомобиль йўлининг 100 фоизи асфальтланган. Вилоят аҳамиятига эга 445,3 автомобиль йўлининг 419 км. асфальтланган.
Аҳоли манзиллар ичидаги кўчаларнинг узунлиги 319 км бўлса, унинг 205 таси асфальтланган, 80 тасига шағал тош тўшалган. Жорий йили 25,2 км. га тенг аҳоли манзиллардаги 19 кўчанинг автомобиль йўлларига ўртача таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туркистон вилоятининг Минтақавий коммуникациялар хизмати.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы