22 минг оиладаги 120 мингдан зиёд вилоят аҳолисига, IV чоракда манзилли ижтимоий ёрдамни (бундан буён – МИЁ) тайинлаш, уларнинг давлат идораларга мурожатисиз автоматик равишда узайтирилади. ҚР меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг тегишли буйруғи жорий йилнинг 25 сентябрида қабулланди ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Бу тадбир қишлоқ ҳокимликларда ва иш билан таъминлаш марказларида одамларнинг ёппасига тўпланишининг олдини олади, шу тарзда фуқароларнинг коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини камайтиради.
Биринчи марта мурожаат этган вақтда иш билан таъминлаш марказларининг ходимлари давлат органларнинг ахборот базаларида зарур маълумотларни текширади. Шунингдек, участка комиссиялари МИЁ тайинлашга илтимоснома берувчиларга мессенджерлар орқали саволнома олиб боради, бориб текшириш ўтказмайди. МИЁ илтимосномаларини янгилаш вақтида даромадларнинг маълум бир турлари ёдда тутилмайди.
Бунга қадар МИЁ олувчиларига фавқулодда вазият ва чеклов тадбирлари сабабли II ва III чоракларда ёрдам тайинлаш узайтирилган эди. МИЁ жон бошига тақсимлаганда ўртача даромади оиланинг ҳар бир аъзоси учун ҳудудий энг қуйи яшаш даражасининг 70 фоизидан кам оилаларга тайинланадиганини ёдга соламиз.
Туркистон вилоятида кам таъминланган фуқаролар қаторидан жами 176,8 мингдан зиёд МИЁ олувчи бор.
Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати.