ОЙИМЖОНИМ ПОРЛАБ ТУРГАН ҚУЁШИМСИЗ, ТУНЛАРИ ЧАРАҚЛАГАН ЮЛДУЗИМСИЗ

552 көрілім

Оқар сувлар оқаверади деганларидек, кечагина ёлғизим, Зуфаруллам дея қўлларида кўтариб юрган ойижоним Муҳаббат Қудратулло қизи мана 65 ёшга ҳам тўлди.

Эҳ-ҳэ, қанча сувлар оқиб кетди, юрагини кимлардир йиғлатиб, оғир синовли кунларда пешонасига урилган туҳмат тошларга онам мағрур тик туриб қарши олди. Вақти келганда тоғлар ҳам чўкади, лекин, онам чўкмади, эгилмади синмади. Оҳ, онагинама, ҳаёт йўлларида, турмуш тақдир синовларига бардош бера олди.

Ҳаёт сўқмоқларининг тақдир аталмиш бешафқат ташвишларига болалик қалбим гувоҳ… Онам кўзларидан оққан шашқатор ёшларга қўшилиб йиғлаган болалик қалбим гувоҳ… Мен онамдек ёзувчи шоира эмасман лекин, онам ҳақида, онам босиб ўтган йўлларни вақти келиб китоб қилиб ёзишни мақсад қилганман. Бу лавҳам ёмғирнинг томчиси холос,

Ойижоним ҳаётда ҳақиқатни ёзадиган ҳозиржавоб аёл, тўғри сўзни шартта юзига айтадиган, қайсар, гоҳида кимларгадир ёқмайдиган аёл. Ҳаёт тўлқинларида чархланиб бир неча китоблари чоп этилган. Ўзбекистон ва Қозоғистон нашрларида танилган, халқига Ватанига сингдирган хизматлари муносиб тақдирланиб, бир неча мақтов қоғозлари ва кўксини безаб турган орден медаллари, заҳматли самарали меҳнатларининг гувоҳи Жаҳон халқлари ёзувчилари уюшмаси аъзоси, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг мухбири.  Ана шундай аёл фарзанди бўлганимдан фахрланаман. Ойижоним ёзган шеър сатрларида:

Яшаяпман сўз сеҳрин сезиб,

   Шеъриятнинг бўстонин кезиб.

   Қилдим халқим холис хизматин,

   Қардошларга қўшиб ҳимматим.

        Ҳақдан сўраб имон-эътиқод,

        Етим бошин силадим ҳарчанд.

        Садоқатни қалбимга тугдим,

        Кексаларни эъзозлаб юрдим.

Дарҳақиқат, онам шундай яшади, яшаб келмоқда. Онамнинг оппоқ сочларига, кўзларига боқар эканман чақмоқдек чақнаб турган кўзларида ўтли шижоатни кўраман. Ойижоним бор умрини халқига хизмат қилиб келаётган Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат қилган шифокор шоира аёл, биргина ўғлига бор умрини сарф эта олган аёл. Кўп тилларни билишим, илмга ташналигим аввало Аллоҳ, қолаверса онамнинг машаққатлари эвазига, онам ёшлигимда “Илмли бўлсанг, қўлинг лой, оёғинг чанг бўлмайди” дер эди. Ҳорижда ишлар билан юрганимда доимо онамнинг ўша гаплари қулоғимда жаранглаб туради. Мақтаб ўқувчилик давримдан бошлаб тўгаракларда ўқитди. Албатта, ҳозирги даражага етишимга онам ҳиссалари катта.

Онам шифокор бўлиб Ўзбекистон ва Қозоғистонда кўп йиллар ишлади. Шаҳардаги “Турон-Туркистон” телеканалида “Тотувлик таянчи” кўрсатувини бошқарди, журналистика соҳасидаги хизматлари учун ҳокимликдан “Энг илғор телебошловчи” Ҳурмат грамотаси билан мукофотланди. Онам бутун жаҳон экстрасеанслар союзининг аъзоси, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқ табиби. Бу билан онамнинг довруғини оширмоқчи эмасман, фақат онам, билан ҳар қанча фахрлансам арзийди. Ойижоним халқига, Ватанига хизмат қилиш учун яралган фидойи инсон. Онам ўз шеърида шундай ёзган

Тириклигимда қўйдим ҳайкалим ўзимга,

Мармардан эмас шеърият бўстонимда.

Гар кетсам бир кун фоний дунёга,

Мен яшайман шеърият бўстонимда.

Оҳ, ойижоним Сиз ҳақингизда ёмғирдан бир томчисини ёздим холос, ушбу сатрларни якунлар эканман Аллоҳимдан биргина нарса сўраб қоламан, ойижонимни умрини зиёда қилсин дея илтижо қиламан.

Ҳурмат ва эҳтиром ила ўғлингиз:
Зуфарулло БАБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы