Президентимизнинг бу йилги Мактубида қатор долзарб масалалар кўтарилди. Айниқса, бозор иқтисодиёти даврида аҳолини уй-жой билан таъминлаш, пенсия ислоҳотига оид фикрлари дилимдан чиқди. Президент топшириғи бўйича, 2021 йилда 700 минг омонатчи ўз пенсия жамғармасининг муайян қисмини олиб, уй-жой қуриш, даволаниш ёки молиявий компаниялар бошқарувига бериш имконига эга бўлади. Президент Миллий банкка махсус топшириқ бериб, бу масаланинг ҳуқуқий ҳужжатларини йил охиригача тайёрлашни буюрди. Ушбу ислоҳот фуқароларга ижтимоий қўллов, уй-жой масалаларини ижобий ҳал қилишга туртки бўлиши шубҳасиз. Президент ижаравий уйлар қурилишини тезлаштириш учун маблағни қурилишдан ташқари, ижара ҳақини субсидиялашга ҳам сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади. Ана шунда биринчи йилдаёқ 100 мингдан зиёд оила аниқ ёрдам олиши мумкин экан. Бундай уйлар нафақат бошпана, балки кам даромадга эга, айниқса кўп болали хонадонлар учун даромад манбаи ҳам бўлиши мумкин. Ҳукумат ва ҳокимликларга бу борада топшириқ бериб, ер участкаларига коммуникация воситаларини тезроқ ўтказиш вазифасини топширди. Депутатларга эса бу вазифани назоратостига олишни тайинлади. Агар бу ислоҳот амалга ошса, қишлоқ аҳолиси учун ҳам жуда фойдали иш бўларди.
Мархабат БАЙҒУТ, ёзувчи, халқаро “Алаш” мукофоти совриндори, вилоятнинг фахрий фуқароси.
