- ВКонтакте
- РћРТвЂВВВВВВВВнокласснРСвЂВВВВВВВВРєРСвЂВВВВВВВВ
- Skype
- Telegram
Туркистон шаҳри ҳокимлигида навбатдаги девон мажлиси ўтди. Шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари муҳокама этилган мажлис онлайн форматда ташкил этилган. Шу боис, фақат шаҳар раҳбарига ҳисоб берадиган бўлим раҳбарлари ва тегишли соҳа мутахассисларигина иштирок этди.
Шаҳар раҳбари Рашид Аюпов иллат вақтида эҳтиёт чораларига эътибор қаратиш зарурлигини эслатиб ўтди. Бунинг учун ниқоб билан юриш, масофани сақлашда тарғибот ишларини олиб бориш, мобилли гуруҳ хизматини жонлантиришни топширди.
Энди саноқли кунлардан кейин янги ўқув йили бошланади. Масофадан ўқитиш Билим Вазирлиги томонидан белгиланган рақамли “Online-mektep”, “Daryn- Online” платформалари орқали олиб борилади. Шу ва бошқа ҳам таълим соҳасига алоқадор мавзуда маъруза қилган инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Батирбекова янги ўқув йилида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги режаси билан баҳам кўришди.
“Жорий йили шаҳардаги маориф муассасаларини молиялаштиришга 22 млрд 830 млн. тенге ажратилган. Шунингдек, ўқувчиларни дарслик ва техник алоқа воситалари билан таъминлаш мақсадида 838 млн. тенге кўзланган. Жаҳонни ташвишга солган иллатга боғлиқ Туркистон шаҳрида ҳам 1-11 синфлар учун масофадан ўқитиш формати режаланган, фақат 1-синф ўқувчиларигина ота-оналари илтимос билдирган ҳолатда мактаблардаги “навбатчи синфларда” барча санитария талабларини қатъий сақлаган ҳолда одатдагидек ўқитиладиган бўлади”,-деди Ақмарал Усен қизи.
Иситиш мавсуми яқинлашмоқда. Аҳолини иссиқлик билан таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Шунингдек, шаҳар раҳбари “Иссиқлик” ДКК директори Ерғази Рисбековга газ қозонхоналарини ишга туширишни жадаллаштиришни топширди. Шанба куни мазкур идорага махсус борадиганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Жумладан, “Иссиқлик идораси” I ва II кичик туманлардаги 75, “Ўтирор” кичик туманида 28 кўп қаватли турар жойлар ва 26 бюджет, 54 тадбиркорлик юридик шахс ва 48 турғун уйни иситиб келади.
Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.