ДАВЛАТ РАҲБАРИ КОНСТИТУЦИЯНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯГА ИШТИРОК ЭТДИ

547 көрілім

Қасим-Жўмарт Тўқаев “ХХI асрнинг Конституцияси – ҳуқуқ устуворлиги, инсон қадрияти ва давлат самарадорлиги” номли Халқаро илмий-амалий конферен-циянинг Осиё Конституция судлари ва рақобатбардош институтлар ҳамжамияти IV Конгрессининг пленар анжуманига онлайн тартибда иштирок этди.

   Президент 1995 йили умумхалқ референдумида Қозоғистоннинг янги Конституцияси қабулланганини, Тўнғич Президент Н.Назарбаев Бош Қомусимизга ғоявий нуқтаи назардан ташаббускор бўлганини, муҳим ҳужжатни тайёрлашни Элбошининг ўзи бошқарганини таъкидлади.

   – Конституция Мустақиллигимизнинг барқарор ҳуқуқий асосини яратди. Инсон ва унинг ҳаёти, ҳуқуқлари билан озодлиги давлатнинг бебаҳо хазинаси деб эълон қилинди. Элимизнинг ҳудудий яхлитлиги, жамоат тотувлиги, сиёсий барқарорлик, ҳуқуқий устуворлик ҳамда демократия қоидалари Бош Қомусимизда яққол ифодасини топди. Конституцияда Қозоғистон Республикасининг янги давлатчилигини шакллантириш учун ўта муҳим ҳуқуқий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий шартлари ҳам аниқланди,-деди Давлат раҳбари.

   Давлат раҳбари Бош Қомусимизнинг қоидаларини амалга оширишда Конституциявий кенгашнинг моҳияти ўзгача эканлигини, мазкур кенгаш Конституциянинг эл ҳуду-дида устувор бўлишини таъминлаб, Конституция талабларининг аҳамият мазмунини тушунтириш нуқтаи назар-дан катта иш бажарадиганлигини таъ-кидлади. Шунингдек, бу йил Қозоғистоннинг Конституциявий кенгаши Осиё Конституциявий судлари ҳамжа-мияти билан Конституция назорат органлари Евроосиё ҳамжамиятига раислик қилаётганини тилга олди.

   Президент сўз якунида конференция иштирокчиларини Бош Қомуснинг шарафли байрами билан табриклади.    Халқаро илмий-амалий конференция давомида Европа кенгашининг хуқуқ орқали демократия учун Европа комиссияси Президенти Джанни Букикио, Евроосиё иқтисодий иттифоқ судининг раиси Жўлимбет Баишев, Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармасининг бош директори Фрауке Бахлер, Нур-Султан шаҳридаги ЕХҲТ дастурлари офисининг раҳбари Дьердь Сабо нутқ сўзлади.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы