Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов шаҳардаги дори-дармон тақчиллиги масаласини ҳал этиш мақсадида дорихона соҳиблари билан учрашди.
“Ҳокимликда ходимлари билан бирга коронавирус ва пневмания бўйича зарур дори-дармон рўйхатини тузиб, шаҳарга қанча зарур эканлигини аниқладик.
Эндиги мақсадимиз барча дорихоналарга етказиб, баҳосини халққа мақбул нархда тавсия этсак” деган шаҳар раҳбари Алмати шаҳридан дори жамғармаси келадиганлигини ва тадбиркорларни қўллаш мақсадида логистика, яъни етказиб беришни шаҳар ҳокимлиги қўлга олганлигини тилга олди.
Шунингдек, дорихоналарга рейд ишларини олиб боришнинг зарурияти йўқ эканлигини, мобилли гуруҳ кетгандан кейин баҳолар такрор ўсадиганлигини айтиб, бўш вақтни фойдасиз сарфламасликка даъват этди.
Катта юк кўлиги, яъни 40 тонна дори-дармон эртага шаҳарга келиб, илтимослари бўйича дорихоналарга ортиғи билан тарқатилади. Шунингдек, халқдан дорилар бўйича шикоят тушмаслигини зарурлиги ҳам айтилиб, мана шундай танқидий соатда биргаликда қўллов билдириб, халқ саломатлигини биринчи ўринга қўйиш масаласи кўрилди.