КАРАНТИН ЎЙИМИЗ БИЛАН ТЎЙИМИЗНИ ЎЗГАРТИРДИ

568 көрілім

  Ҳозир жаҳон аҳли коронавирус иллати билан енг шимариб курашмоқда. Бундан биз ҳам четда қолмаяпмиз. Элимизда икки ойга яқин фавқулодда вазият эълон қилиниб, халқ ёппасига уйда ўтирди. Ўйин-кулгу, тўй-маъраканинг барчасига чек қўйилиб, кафе ва тўйхоналар ёпилди. Шу вақтга режаланган тўйлар тўхтатилди.

Аммо, юртимиздаги фавқулодда вазият тўхтатилиб, карантин талаблари, жумладан, ниқоб тақиш, масофани сақлаш чоралари қолдирилгани билан аҳолининг мазкур оддий қоидаларга эътибор бермай, ҳаттоки ёдда тутмасликларининг оқибати афсусланарли ҳолатларга дучор этмоқда. Бу элимизда ўрин олган пандемиянинг бор эканлигига аввал бошда ишончсизлик танитганимиздан бўлар, сира.

   Бугунги суҳбатимиз мавзуси тўйлар ҳақида. Нега тўй ҳақида айтяпмиз. Чунки, “бировга жон қайғу” бўлаётган айнан шу кунлари халқимизнинг тўй тўйлашга ҳам, тўйни ўйлашга ҳам чамаси келмай қолгани рост. Лекин, мана шундай аҳволга етишларининг асл сири тўй тўйлаб, йиғин ва маъракаларга кўплаб борганларидан эканлигини бири тушунса, бири тушунмайди. Шу боисдан, оғримай туриб, касалликнинг олдини олишимиз керак эканлигини тилга олганимиз афзал. Чунки, карантин вақтида ҳам тўй ва йиғинларни ўтказаётганлар анчагина.

   Бу борада элимизда ўрин олган карантингача тўйлар ва карантин тугагандан кейин қандай ўтадиганлиги ҳақида фикр юритиб кўрайлик. Ҳақиқатан, кўпчилигимиз фарзандимизнинг қизиқчилиги учун муҳташам тўйхоналарда мўл-кўл дастурхон ёйиб, унга қиммат бошловчиларни ёллаб, қўшиқчиларни чақириб, шунинг учун насия олиб тўй қилди. Албатта, ҳол-қудрати етса ишлайверсин. Аммо, “Фалончи шундай ишлаган, мен нега ундан қолишим керак?” деган ёлғон номусни тўхтатиш керак. Чунки, ўша ёлғон номус туфайли банкдан олган кўп миқдордаги насиямизни йил давомида тўлаб юрибмиз. Ҳаттоки, орамизда бутун ойлигини банкдаги насияга тўлаётганлар ҳам кам эмас. Бурунги вақт бўлса билинмас эди. Икки ой фавқулодда шароит вақтида уларнинг обдон қийналганлигини биламиз. Ҳатто, уйларида ичиб-ейишга егуликлари бўлмай қолганлари бор. Икки ёшнинг ажрашиш сабаби ҳам кун кечира олмасликдан бошланмайдими? Шу боис тўйни киссамизга, ҳол-қудратимизга қараб, ихчамлаштириб ўтказиб, икки ёшнинг дастлабки оилавий ҳаётига кўмак кўрсатган афзал.

   Яқинда матбуот саҳифаларида эълон қилинган Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “Қозоқ халқининг тақдири тарих тарозисида турибди” номли суҳбатининг мавзусиданоқ Президентнинг бугунги муаммонигина эмас, келгуси масалаларни ҳам ҳар томонлама қамраганини англаш мумкин. Пандемия, давлат тили масаласидан бошланган муҳим суҳбат миллий муддаони ҳам қамрайди.

   Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг суҳбатида меҳнат масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Президент элимизни тараққий эттириш ўз қўлимизда эканлигига ҳам алоҳида тўхталган. “Бизнинг мана шундай синовли дамларда хатога йўл қўйишимизга ҳаққимиз ва ҳуқуқимиз йўқ. Ҳамда давлатни барпо этувчи миллат сифатида бу масалани биринчи навбатда ўзимиз теран ҳис этишимиз лозим. Чунки, қозоқ халқининг тақдири тарих тарозисида турибди…” деб хулоса қилди Давлат раҳбари. Меҳнатга алоқадор фикри шу кунга қадар беғам қозоққа, глобаллашув замонида, рақобатбардош давр авж олган бир паллада тўй-йиғинларни тўхтата олмаган биродарларимизга бағишлаб айтилган сўз деб қабулладик. “Ҳозир “Тўйинг тўйга улашаверсин” деб нишонлаб, тўй тўйлаб юрадиган вақт эмас. Бугунгидек технологиянинг замонида тўй-маъраканинг суҳбатини айтиб, бир-бирини мақтаб, тўйдан мамнуният ҳосил қилиб юришдан ҳоли бўлиш керак”.  Президент Қ.Тўқаевнинг кредоси бу. “Халқнинг хазинаси тўй эмас”, тинимсиз тирикчилик, узлуксиз меҳнат, шу орқали элимизнинг юксалиши, халқнинг тараққий этиши эканлигини англатади. “Бугун меҳнат қилиш – ҳаёт кечириш одатига айланиб, асосий вазифа ҳисобланиши керак. Тўй тўйлайдиган эмас, ўй қувлайдиган давр билан юзма-юз келдик. Бу давр – ақл-ўйнинг, илм ва билимнинг, меҳнатнинг даври!” муҳтарам Президентимизнинг фикри бу. Эндиликда, шу кунларга тезроқ эришиш учун тўйга боришга эмас, меҳнат қилишга, меҳнатимизнинг самарасини берсин деб тилайлик.

   Яқиндагина олим Дўсай Кенжетайнинг ижтимоий саҳифасида: “Ўз жонингни сақлаш исломнинг биринчи ҳукми. Бугунги иллатда жаноза, тўй, қудалик, йиғин, мажлис деган жойга боришни тўхтатиш керак. Уйингдан чиқма. Шунда ўзгани ҳам, ўзингни ҳам сақлайсан” деб халққа мурожаати кўпчиликнинг кўнглидан чиқди, деб ўйлайман. Чунки, эл зиёлиларининг насиҳатомуз гаплари халққа зарур. Уни биз кўпчиликнинг ёзган жавобларидан ҳам англадик.

   Батиржан Берденули: Ассалому алайкум тўғри айтасиз Дўсай ака. Ҳар ким ўз уйини ибодатхона этиб, тавба этиб, ўзига, атрофига дуо этиб ўтириши керак.

   Асқар Абдуллаули: Дўсай ака, мана шундай дадил, ўктам айтмасангиз шу бояги бамайлихотиржамликдан йироқлаша олмаяпмиз. “Худо асрасин!” деб юрадиган вақт эмас, уйидаги бола-чақани ўйлаш кераклигини, “нима қиламиз энди уят-ку” деган тушунчадан фориғ бўлолмаяпмиз, шунинг учун мана шундай мисоллар билан айтаверишларингиз керак.

   Мана шундай эл зиёлилари халқ олдида элимизнинг келажаги ҳақида ўз ўйларини айтиб, муросага чақирса халқимиз бир қарорга келарди. Ҳақиқатни айтсак, айнан шу кунлари бурун бундайни кўрмаган халқимиз “энди нима бўлади?” деганларидек ҳайрону-лол бўлиб кун кечирмоқда. Ҳаёт оқими ҳам ўз йўлидан ўзгарди. Бу иллатнинг иқтисодиётга, ижтимоий шароитга, кундалик турмушимизга текказадиган зарари кўп. Ҳойтовур, “Кўпчилик билан кўрган улуғ тўй” деган умид кўпчиликни ваҳимадан сақламоқда. Карантин вақтида фикру-ҳаёлимизни ҳам турли ваҳималар қамраб олгани ҳақиқат.

   Энди тўй қилиш учун қарзга ботишнинг ёки йиққан-терганнинг барчасини сочишнинг бефойда эканлиги билиниб қолди. Ҳақиқий қувончингни яқинларинг билангина баҳам кўришиб, ёшларнинг уйли-жойли бўлишига шароит яратиш керак. Энди карантиндан кейин ўйимиз эмас, тўйимиз ҳам ўзгарадиган бўлади деган ишончдамиз.

Лаззат САРИБОЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы