Т.Сансизбаев: ПСИХИАТР МУТАХАССИСЛАРИ ТАҚЧИЛ

604 көрілім

 Биз бугун тиббиёт ходимлари куни арафасида шаҳримизда узоқ йиллар давомида инсонлар дардига малҳам бўла олган тажрибали психиатр-шифокор Тўлеген Сансизбаев ҳақида қисқа тўхталиб ўтишни лозим топдик.

   Тўлеген Сансизбаев ўрта мактабни тамомлагач Туркистон шаҳридаги тиббиёт билим юртига ўқишга тушиб, 1970 йили фельдшер мутахассислигини эгаллайди. Дастлаб меҳнат фаолиятини Бўзбутақ қишлоғидаги фельдшерлик амбулатория пунктида бошлайди.

   Сўнгра 1976 йили Туркистон шаҳрида янгидан очилган шаҳар касалхонасига психиатр-шифокор хизматига алмашиб, 1986-1997 йиллари оралиғида касалхонанинг касаба уюшма ташкилотининг раиси бўлиб обрў билан фаолият юритди. Ушбу касалхонага қарашли шифохона, касалхона, фельдшерлик-амбулатория пунктларда 1000 дан зиёд шифокорлар меҳнат қилди. Мана шундай масъулият юкини ўз зиммасига олган Тўлеген ака 2013 йили нафақадорликка чиққунга қадар туман шифохонасида психиатр-шифокор бўлиб халққа сидқидилдан хизмат қилди.

   У рафиқаси Ақбиби билан 5 ўғил-қизга намунали тарбия бериб, барчасини уй-жойли қилган бахтиёр хонадон соҳибидир. Уларнинг оила қурганларига бу йил  ярим аср, яъни 50 йил бўлди. Эндиликда авлодининг суянчи ва таянчи бўлган Тўлеген Сансизбайулини касбий байрами билан табриклаб, мустаҳкам саломатлик, хонадонига файзу-барака, қувонч тилаб қоламиз.

Лаззат САРИБАЕВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы