ТУРКИСТОНДАН МАККАГА САМОЛЁТ ҚАТНАЙДИ

535 көрілім

Шаҳардан 16 чақирим масофада жойлашган аэропорт халқаро андозаларга мувофиқ ва замонавий қурилиш технологияси асосида бўй кўтаряпти. “YDA Group” турк компанияси барпо этаётган иншоот йил охиригача фойдаланишга берилади. Айни дамда қурилиш майдонида сармоядорнинг 102та махсус техникаси ва 300дан зиёд қурувчи тинимсиз меҳнат қилмоқда.

   Туризм салоҳиятини ошириш учун махсус дастур ҳозирланиб, 2025 йилгача сайёҳлар сонини 5 миллионга етказиш кўзланмоқда. Шу мақсадда халқаро аэропортдан икки кунда бир марта Туркистондан Маккага тўғридан тўғри йўналиш очиш кўзланган. Бу масала бултур декабрь ойида Москвада ўтган Туркистон вилояти кунларида ҳам айтилди. Тадбирда туристик компаниялар, туризм салоҳиятига эга жамоат бирлашмалари, ассоциациялар ва давлат ташкилотлари иштирок этди.

   Аэропорт 900 гектар майдонни қамрайди. Бу ерда терминал, учиб-қўниш йўлаги ва бошқа иншоотлар қурилади. Аэропорт терминали йилига 3 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсата олади. Бу иншоотга олиб борадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги –16,3 чақирим.

“Туркистон-ахборот”

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы