Жорий йил элимизда Шарқнинг олим мутафаккири, математик, астролог, мусиқа назариётчиси Абу Носир Ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги муносабати нишонланмоқда. Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг “Маънавий янгиланиш” илмий-амалий маркази билан “Яссавий” илмий-тадқиқот марказининг ташкилотчилигида Ал-Фаробийнинг 1150 йиллигига бағишланган “Фаробий-турк-ислом мутафаккири” номли республика онлайн-конференцияси ўтди.
Муҳим тадбирнинг мақсади – Фаробий меросининг турк умумий асосларини кўпчиликка тарғиб қилиш, Фаробий ижоди “Маънавий янгиланиш” жамоат онгини янгилаш дастурининг асосий йўналиши эканлигини тушунтириш, Фаробий ижодининг ўтгани, бугуни, келажагининг илмий асосларига қайта таҳлил қилиш.
Онлайн-конференцияга университет раҳбарияти билан Нур-Султан, Семей, Шимкент, Экибастуз, Туркистон шаҳарлари Фаробийнинг меросига тегишли тадқиқотлар олиб борган, Буюк мутафаккир Фаробий меросини янгича шакллантирган олимлар Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети профессори, фалсафа фанлари доктори Алтай Жақип, Ал-Фаробий номидаги қозоқ миллий университети шарқшунослик факультетининг декани, фалсафа фанлари доктори, профессор, фаробийшунослик Палтўре Иқтияр, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети диншунос ҳамда маданиятшунос кафедрасининг мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Айнур Қурманалиева, фалсафа сиёсатшунос ҳамда диншунос институтининг директор ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор, фаробийшунос Серик Нурмуратов, Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетининг профессори, фалсафа фанлари доктори Айна Қабилова, фалсафа, сиёсатшунос ҳамда диншунос институтининг профессори, фалсафа фанлари доктори, фаробийшунос Наталья Сейдахметова Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетининг профессори, филология фанларининг доктори, фаробийшунос Самал Тўлеубаевалар иштирок этди. Республика миқёсидаги онлайн-конференцияни профессор Досай Кенжетай олиб борди.
Университетимизнинг I-вице-президенти Женгиз Томар Ал-Фаробийнинг сиёсат мавзусига тегишли ижодларига атрофлича тўхталиб, IX асрда ёзилган сиёсат китобининг фақат шу даврида эмас, бугунги XXI асрда ҳам давлатларнинг сиёсий тизимида йўл кўрсатадиганлигини таъкидлади.
Тадбир Yassawi TV Youtube каналида 3 соат бевосита эфирда ўтди. Конференцияда Фаробий ижоди орқали турк-ислом ҳамда қозоқ халқининг тарихи билан замонавий маданиятининг, турмуш шароитини шакллантириш йўналишлари, ижодларини таржима қилиш масалалари, янги тадқиқотларга йўналтирилган масалалар муҳокама этилди.