АЖОЙИБ АЛЛЕЯ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

810 көрілім

Бугунда жаҳон халқи ҳамда элимиз бўлиб номи ёмон иллат билан курашаётгани барчангизга маълум. Эл ҳудудида Фавқулодда вазият жорий этилиб, коронавируснинг олдини олиш асосий эътиборда. Шунга қарамасдан шаҳримизда қурилиш ишлари узлуксиз давом этмоқда. Карантин талабларини қатъий сақлаган ҳолда, ишчилар тўхтовсиз меҳнат қилмоқда. Жумладан тилга олаётганимиз ушбу қурилиши давом этаётган темирйўл вокзали ёнида қад ростлаётган аллея иши хусусида бўлмоқда.

   Шаҳарга келувчи меҳмонлар билан турғунлар учун ажойиб дам олиш ҳиёбонига айланиб, ўзига хос лойиҳанинг тугашига оз вақт қолди. Ушбу маскан шаҳар ҳудудидаги чиройли ҳиёбонларнинг бири бўлишига ишончим комил. Бундай дейишимизнинг баъзи бир сабаблари бор. Ушбу ҳиёбонда ўзгача фаввора ишга туширилади. Бунда айлана шаклида арка ўрнатилган. Ўрнатилган аркаларнинг юқори қисмидан сувни буғ сингари сепадиган восита ўрнатилган. Келувчилар арканинг остидан ўтганда ёки ўтириб дам олаётганда ажойиб таассурот олади ёки у Туркистоннинг жазирама иссиғидан ҳимоя қилади.

   Бу ерда барча шароит яратилган. Ҳар бир арканинг ичида икки ўриндиқ, икки ахлат қутичалари ўрнатилган. Ўртасида эса ёдгорликнинг олди томонидан чироқларнинг ёрдамида турли ранг чиқариб, сув сочадиган фавворалар ўрнатилган.

   Аллеянинг ичкариси ва ташқарисига пиёдалар йўлаги тўшалиб, чироқлар ўрнатилган. Арчалар ўтқазилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам пухта бажарилган. Бунда кичик меъморий шакллар ҳам мукаммал жойлаштирилган. Вокзалнинг ўнг ҳамда чап томонлари автотураргоҳга айланиб, гуллар билан безанган.

   Таъкидлаш жоиз, шаҳарнинг бош дарвозаси ҳисобланган темирйўл вокзали меҳмонларнинг илк қадам қўядиган жойи. Вилоят марказига келадиганлар шу ўринга диққат эътибор қаратиб, танқидий баҳо бериши аниқ. Шу каби масалалар эътиборга олиниб ҳамда шаҳарнинг ривожланиши ва тараққиёти доирасида вокзалнинг атрофига таъмирлаш ишлари қўлга олинган бўлса, ички тизими ҳам замонавий талабларга мос бажарилган.

Умитбек БАҒДАТ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы