АГЕНТЛИК ВАКИЛИ ШАҲАРДАГИ БИР НЕЧА МУАССАСА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

575 көрілім

Туркистон минтақасига иш сафари билан келган Қозоғистон Республикасининг уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат агентлиги қошида қурилган республика «Ҳалоллик майдони» лойиҳа идора етакчиси Тўлеген Байгулов шаҳар ҳокими ўринбосари Тажибек Мусаев билан бирга энг аввало Туркистон шаҳар ҳокимлиги қошида очилган «Халқ идораси» иши ва «Sitcen» лойиҳаси билан танишди.

   Аҳолини ташвишлантираётган масалаларнинг жадал ҳал қилиниши учун шаҳар ҳокимлигига қарашли ер муносабатлари, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, маориф, жисмоний тарбия ва спорт, турғун уй коммунал хўжалик, турғун уй инспекцияси ва турғун уй муносабатлари, меъморчилик ва шаҳар қурилиши, иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бўлимлари ҳамда иш билан таъминлаш марказида кўрсатиладиган 97 давлат хизматининг 63 тури амалга ошириладиганлигини айтди. Халқ идорасининг асосий йўналиши билан танишган Тўлеген Зинешули идора фаолиятининг тараққиётига тилак билдириб, табаррук шаҳарда хизмат қилишнинг ўзи зўр мартаба эканлигини айтиб, хизматларини тоза, ҳалол ва адолатли бажаришга чақирди.

   Яна бир ўзгачалиги, Туркистон вилоятининг барча мактабларида  jumys.sitcen.kz портали орқали оддий ходимлар билан педагогларни ишга қабуллашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган. Ушбу тизим умумий ўрта таълим ташкилотлари педагогларнинг ишга қабуллашни ва мактаб директорларини конкурс асосида тайинлаш боришини автоматлаштиради. Минтақамизда бундай идораларнинг биринчиси Тулкибас туманида очилса, кетма-кет Келес, Ўтирор туманларида ҳамда вилоят полиция департаменти билан барча шаҳар, туман полиция бўлимларида очилиб оммавий халқ манфаатига берилган эди.

   Сўнгра Республика «Ҳалоллик майдони» лойиҳа идора етакчиси Т.Байгулов Туркистон шаҳар шифохонасининг фаолияти билан танишди. Тўлеген Зинешули илғор намунада қурилган шаҳар шифохонасини оралаб кўриб, замонавий жиҳозлар билан рақамлаштириш иш тартиби шоҳиди бўлди. Шу ўринда республика идора етакчиси шаҳар шифохона хизмати билан танишиб, ошкораликни таъминлашга йўналтирилган ташаббусларга юксак баҳо  берди.

   Яъни, шифохонада «Туркистон-ҳалоллик майдони», «Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги» очилган ва даволанувчиларнинг кичкинтойлари учун махсус ўйин майдонлари бор. Шифо масканида имконияти чекланган шахсларга ҳам ижтимоий қўллов кўрсатилмоқда. Бугунда шаҳар аҳолисининг саломатлигини яхшилаш йўлида шаҳар шифохонасида умумий сони 1300-га яқин ходим сифатли хизмат кўрсатаётганлигини таъкидлаш лозим.

   Шунингдек, сафар давомида Т.Байгулов минтақадаги сафар марказининг иши билан танишди. Бу марказ –  минтақада тарихий-маданий мерос иншоотларини муҳофаза қилиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек, замонавий талабларга мувофиқ шаклланган. Асосий мақсад – элимизнинг маданий меросини тарғиб қилиш, туризм соҳасининг замонавий талабларига мос туристик марказ шакллантириш. Марказнинг илмий архив, машғулот зали, жамғарма сақлайдиган хоналар, устахоналар билан лаборатория ва конференция, кўргазма заллари билан танишган республика лойиҳа етакчиси мижозларга қулай шароит яратишнинг муҳимлиги бўйича қатор таклифларини билдирди.

  Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы