ФАХРИЙЛАР МАҚТААРАЛГА ГУМАНИТАР КЎМАК КЎРСАТДИ

638 көрілім

Туркистон шаҳар фахрийлар ташкилоти ташаббуси билан ажойиб иш шоҳиди бўлдик. Фахрийлар ташкилоти раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, ўринбосари Пернетай Дўсибеков, «Бітімгер» медиаторлар жамоат бирлашмаси раиси Бахтжан Бейсембаев бошлаган гуруҳ Мақтаарал туманига 1 миллион тенгега яқин гуманитар ёрдам кўрсатди.

   «Мақтаарал туманидаги тошқин сувдан зарар кўрган аҳолига ўзга минтақалар билан Туркистон вилоятига қарашли барча туманлардан гуманитар ёрдамлар етказилмоқда. Мамлакатимизнинг барча жойларидан озиқ-овқат, кийим-кечак ва кундалик зарур буюмлар билан  ёрдам кўрсатаётган фуқароларнинг ҳимматидан миннатдор бўлган ҳолда Туркистон шаҳар фахрийлар ташкилоти номидан 1 миллионга яқин маблағга  ўқувчиларга, катталарга мўлжалланган зарур янги кийим-кечак олиб бораяпмиз. Қозоқ халқида «Қайғуни баҳам кўрсанг камаяди» деган яхши калом бор. Шу боис, мақтаараллик бовурларга ёрдам кўрсатиб, улар билан бирга эканлигимизни далиллаш ниятидамиз»,-  дейди Туркистон шаҳар фахрийлар ташкилоти раиси Жарқинбек Қулбайимбетов.

   Шунингдек, Туркистон Афғон уруши фахрийлари билан ногиронлари идораси ҳамда Нур-Султан, Шимкент шаҳарлари фахрийларининг ташаббуси билан Мақтаарал туманидаги Фавқулодда вазиятга боғлиқ ёрдам кўрсатди. Вилоят Афғон уруши фахрийлари билан ногиронлари идораси жамоат бирлашмаси раиси Турғанбек Бегимов, ташкилотнинг фаол аъзолари Азимбай Қўжабаев, Нурбўлат Бейсенов, Нурлан Рустемов, Азимхан Ешманов, Ақай Тилес махсус бориб, мақтааралликларга 1,5 миллионга яқин озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

   Афғон уруши фахрийлари Мақтаарал туманидаги Мирзакент овулида бўлиб, аҳоли шароити билан танишиб зарур озиқ-овқат маҳсулотларини топширди. Офат айтиб келмайди. Бу фожеа фақат мақтааралликлар учун эмас барча қозоғистонликлар бошига тушган қайғу бўлди. Шуни эътиборга олган халқимиз ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб, зарур маҳсулотлар кундаликда етказилмоқда. «Бирлик бор жойда барака бўлади» деган ибратли сўз халқимизда бежиз айтилмаган. Фахрийларнинг муҳтожларга кўрсатган ёрдами эллигимиз билан бирлигимизнинг ёрқин ифодаси сифатида кўпчиликка намуна бўлади.

   Қ.ЕСЕНБЕКули.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы