20 май куни Туркистон шаҳрига ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг фармонига мувофиқ ҳарбий мажбуриятлилар махсус йиғинга чақирилган эди. Шу кундан бошлаб шаҳар аҳолисининг хавфсизлиги билан саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида 50 фуқаро махсус хизматга киришган.
Ўз ихтиёри билан келиб, эл-юрт билан бирга эканлигини кўрсатган харбийлар блок-бекатларда тартибни кучайтириб, зарарсизлантириш билан машғул бўлди. Шаҳар полиция вакиллари билан бирга кичик туманларда патруль хизматда бўлди.
Махсус йиғиннинг якунланиши боис вилоят ҳокими ўринбосари С.Қалқаманов табриклаб, хизмат давомида тилсиз ёвдан бир оилани сақлаб қолган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.
Туркистон вилоятида 230 ҳарбий хизматда бўлса, шулардан 50 нафари Туркистон шаҳрига сафарбар этилганди. Уларнинг шу вақтгача хизмати бўйича маошлари сақланган. Ишсиз фуқаролар 42500 тенге миқдорида маблағга эга бўлди. Шунингдек, озиқ-овқат, кийим-кечак тиббий кўмак таъминоти тайёрланди.
Ҳарбийлар ҚР Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Н.Ермекбаевнинг махсус ёрлиғи, Жанубий минтақа харбийлари қўмондони, генерал-майор К.Қарақуловнинг Ташаккурномаси, вилоят ҳокими Ў.Шўкеев ва шаҳар ҳокими Р.Аюповнинг Ташаккурномалари билан мукофотланди. Таъкидлаш жоиз, ҳарбийлар қаторида Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари С.Қалқаманов билан шаҳар ҳокими девони раҳбари Ж.Наушабай ҳам бор.
Ақберен АМАНГЕЛДИ.