600 ТОННА КАРАМНИ БЕПУЛ ТАРҚАТДИ

738 көрілім

Мақтаарал туманида тошқиндан зарар кўрган фуқароларга етказилган ёрдам миқдори бугунги кунгача 600 тоннадан ошди. Гуманитар ёрдам асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена, тиббий, маиший, қурилиш материаллари ва кийим-кечакдан иборат.

Мамлакатимизнинг барча минтақаларидан келаётган кўмак учун миннатдорчилик билдиришни истаган тадбиркор Қанат Маратули 600 тонна карамни инсонпарварлик ёрдамини олиб келган юкмашиналарга ортиб юбормоқда. Мақтаараллик деҳқоннинг айтишича, ҳамқишлоқларига оғир кунларда ёрдам қўлини чўзганларни бўш қайтариб юборишни эп кўрмай, ўз миннатдорчилигини шу тариқа изҳор қилаётган экан. 

Мақола “Жанубий Қозоғистон” газетасининг расмий сайтидан олинди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы