МАҚТААРАЛЛИКЛАРГА ТАДБИРКОРЛАР ҲИММАТИ

723 көрілім

Мақтааралда ўрин олган Фавқулодда вазият хусусий тадбиркорларни ҳам бефарқ қолдирмади. Вилоят маркази Туркистон шаҳридаги “Қуаниш” МЧБ савдо марказининг тадбиркорлари “Биз биргамиз!” акциясига ҳисса қўшиб, мақтаараллик биродарларга гуманитар ёрдам кўрсатди.

    Савдо марказининг директори Инара Намазбаева бошлаган бир гуруҳ тадбиркорлар уйлари сув остида қолиб, мол-мулкидан айрилган оила-аъзолари билан Фавқулодда вазият жорий этилган ҳудуддаги Мақтаарал туманига озиқ-овқат билан, гигиена воситалари, кўрпа-тўшак ҳамда идиш-товоқ буюмлари, эркак, аёллар, болалар кийим-кечаклари билан янги оёқ кийимларни тўплади. Бундан ташқари тадбиркорлар моддий тарафдан ҳам ўз ҳиссаларини қўшди. Бугунда Мақтаарал туманининг турғунларига энг керакли маҳсулотлар ичида гигиена воситалари ҳам бор. Йиғилган ҳаражатга яна болалар памперси, совун, кир ювиш воситаси каби нарсалар харид қилинди.

    Тадбиркорлар тарафидан топширилган маҳсулотлар махсус қутиларга солиниб, юк кўлигида мақтаараллик биродарларга жўнатилди.

  Ақмарал ҒАНИ қизи.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы