МЕНГА МЕҲМОН БЎЛИНГ, БОЛАЖОНЛАРИМ!

736 көрілім

Сизсиз ҳувиллади боғча ҳам, мана,

Сизсиз, на бир байрам, на бир тантана.

Ўтса тезроқ бу кўргулик, бу сана,

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим!

Ота-она қошида – сиз бехатар,

Сизларсиз кун ботиб, яна тонг отар.

Соғинчларим битмас, кун сайин ортар,

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим!

Уй-ҳувиллар, кўчалар ҳам кимсасиз,

Бу йилги баҳорнинг нағмаси сассиз,

Бирга-бирга ўйнаган кунлар, эсиз,

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим!

Хона оралайман ўзимдан-ўзим,

Йўл қараб жавдирар, эшикда кўзим.

Келиб қолармикан ўғлим ё қизим,

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим!

Шоҳларим, хонларим, ою-бекларим,

Норасидаларим, малакдекларим.

Эрксиз дунём ичидаги эркларим,

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим.

Ҳали юз кўришиб, байрам қилармиз,

Яна олий ўринларни илармиз.

Ҳозирча, ҳаммамиз уйда бўлармиз!

Менга меҳмон бўлинг, болажонларим!

Ирода МУҲАММАДЖОНОВА.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы