Бугунда бутун жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг кучайиб бораётганлиги барчангизга маълум. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу эпидемия ўта оғир инфекция эканлигини жорий этганди. Шунга мувофиқ эл Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев касалликнинг олдини олиш мақсадида Қозоғистон халқига Мурожаатида Фавқулодда вазият эълон қилиб, тегишли вазирликлар билан ваколатли органларга навбат куттирмайдиган кўплаган шошилинч чораларини қўлга олишни топширган эди.
Шунга мувофиқ элда жорий этилган Фавқулодда вазиятга боғлиқ хавфли инфекция тарқалишининг олдини олиш учун Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шошилинч равишда тегишли чораларни қабуллаб, аҳолига ўз Мурожаатини жорий этиб, ушбу инфекциянинг олдини олиш хусусида амалга ошираётган тадбирларнинг муҳимлигини, киритилган чекловларнинг қатъий сақланишини, қўйилган талабларни бузган фуқароларга ҳокимлик томонидан жиноий жавобгарчиликка тортиладиганлиги ҳақида огоҳлантирди. Ҳатти-ҳаракатнинг чекланиши ва бошқа ҳам қийинчиликларни тўғри тушуниш, ушбу тадбирларнинг Қозоғистон халқининг осойишталиги ҳамда саломатлигига йўналтирилганлигини ҳар бир фуқаро тўғри тушуниши, бундай ҳолатларда қозоқ халқига сабрлилик, тотувлигимиз билан бирлигимиз бўлиши зарур.
Ҳа, эл-юрт биргаликда бу қийинчиликни ҳам бирга енгишига ишонади. Шунингдек, асосий тадбирларнинг бири сифатида вилоят миқёсида суткасига ишлайдиган блок-бекатлар қўйилди. Жумладан бекатларда полиция ходимлари билан шифокорлар кечаю-кундуз ўтаётган кўликларни тўхтатиб, ҳайдовчилар билан йўловчиларнинг тана ҳароратини текширишмоқда. Аҳоли кўп тўпланадиган йирик савдо марказлари, болалар ўйингоҳлари хизмати, тўйлар ва яна бошқа кўпчиликнинг иштироки билан ўтадиган тадбирлар тўхтатилди. Савдо марказларининг иш вақтига чеклашлар киритилиб, назоратга олинди. Вилоят, шаҳар турғунлари фақат озиқ-овқат билан дори-дармонга боришга, зарурияти бўлмаса кўчага чиқмаслиги шарт. Бунинг барчаси – аҳолининг саломатлиги билан ҳаёти учун бажарилаётган муҳим тадбирлар деб билишимиз керак.
Шунингдек, кескин ўсиб бораётган озиқ-овқат баҳоларини тартибга келтириш, барқарорлаштириш мақсадида Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов ҳокимлик ходимларига тегишли топширма бериб, кундаликда шаҳар савдо ўринлари билан озиқ-овқат бозорлари ҳамда дўконларни оралаб, асоссиз баҳони кўтараётган сотувчиларни огоҳлантириб, баҳонинг барқарорлашига барча тегишли чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, шаҳар тозалиги, белгиланган жойларда санитария ҳамда дезинфекция ишларнинг боришини қурилиш майдончаларига ҳам бориб, қурилиш суръати билан ишчиларнинг эҳтиёт тадбирларини назоратга олмоқдамиз. Лекин, шаҳар ҳукумат вакиллари билан ваколатли органларнинг матбуот воситаларининг иштироки билан олиб борилаётган назорат ишлари хусусида ахборотларга эътибор қаратсак, эҳтиёт тадбирлари қатъий таъқиқланганига қарамасдан ҳали ҳам эҳтиёт чораларига шаҳар турғунлари билан меҳмонлари, эътибордан четда қолдираётгани ачинарли ҳолат. Элимизда Фавқулодда вазият жорий этилиши қонунни ҳимоя қилиш органларининг хизматлари кучайтирилган тартибга кўчирилган. Инфекциядан эҳтиёт чораларини бузган фуқаролар ҳокимлик томонидан жиноий жавобгарчиликка тортилади.
Элимизда эҳтиёт чораларига аҳоли онгли равишда тушуниш билан қарашига қатъий мажбурий чоралар кўрилмасдан, ҳали ҳам огоҳлантирилмоқда. Масалан, Хитойда, Сингапурда, Индияда ҳамда Европа мамлакатларида ўта қатъий жазолар кўрилган. Юқори миқдорда жарима ундиришдан ўлим жазосига қадар, озодликдан маҳрум қилиш чоралари белгиланганидан ҳам хабардормиз. Ҳар бир оила ўзларининг хавфсизлиги учун киритилган чекловларга улкан масъулият билан қараб, ўзига ҳам, аҳолига ҳам хавф-хатар тахдид қилмаслиги керак – деб ўйлайман. “Тартибга бўйсунган элнинг баракаси мўл бўлади”- дейди доно халқимиз.
Президент Мурожаатида “Халқни ташвишга солмасдан, сабрлиликка, чидамлиликка чақириши. Биз биргамиз”- дегани ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига ва аҳоли саломатлигига хавф-хатар туғдирмаслиги мақсадида молиявий кўмаклар кўрсатиш, эл-юрт бошига қандай қийинчилик туғса ҳам давлат аҳолини ғамхўрлигига оладиганлигининг яна бир далили деб тушунамиз. Сабр қилиб, ташвишга тушмасдан бирлашайлик, Ватанга бўлган муҳаббатимизни кўрсатайлик биродарлар!
Балғабай НАҚИПОВ,
ҚР ИИВ-нинг “Ҳурматли фахрийси”,
қ.ф.д., профессор.
