Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган лойиҳани амалга ошириш Туркистон локомотив фойдаланиш депосига юкланди. Ушбу муассаса шаҳар фахрийлар ташкилоти ҳамда ички сиёсат бўлимининг қўллаб-қувватлаши билан тадбирни ўз савиясида амалга оширди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, темирйўлчи ёшлар тайёрлаган озиқ-овқатларни олиб Улуғ Ватан уруши фахрийлари билан фронт орти меҳнаткашлари уйларига борди. Асосий мақсад-бугунда жаҳонда ва элимизда содир бўлаётган коронавирус иллатининг олдини олиш, Фавқулодда вазият талабларига амал қилиш. Энг аввало Туркистон шаҳрининг “Ҳурматли фуқароси”, шаҳар турғунларига Элбошининг курсдоши, тенгдоши сифатида таниш, куни кечагина 80 ёшга тўлиб, Тўнғич Президентнинг табрикномасини олиб хурсанд бўлган Асетулла Каримовга борди.
Кейинги навбатда тақдир йўли жуда қийин, 4 ёшида етим қолган, ҳаёти кейинги авлодга ибрат ва намуна бўлган фахрий Абжаппар Дайрабайулининг чанғароғига бордик. Шунингдек, Ватан учун жонини фидо этган, эл учун тинимсиз меҳнат қилган 2 уруш, 8 фронт орти фахрийларининг уйларига ёрдам кўрсатилди. Ушбу ёрдам йил сайин 4 марта кўрсатиладиган бўлади.
Бундай тадбирнинг амалга ошиши бугунги ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, маънавий қадриятларни тарғиб қилишга, тарихга ва фахрийларнинг жасоратига ҳурмат муносабатини шакллантиришга қаратилган ажойиб ташаббус эканлигини, бу эса ёшлар учун ҳаводек зарур эканлигини фахрийлар ташкилоти раисининг ўринбосари Пернетай Дўсибеков тилга олди.
Жорий йили шаҳар ҳудудидаги Улуғ Ватан урушига иштирок этган ҳамда фронт орти меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат кўрсатиш темирйўлчи ёшларнинг бурчи эканлигини, уни охирига қадар тизимли етказиб, муваффақиятли амалга оширадиганликларини масуълиятли мутахассис Ерлан Бегимов етказди. Сўз давомида қарияларимизга куч-ғайрат, саломатлик, узоқ умр тилаб, ёшлар номидан раҳматини айтди.
Умитбек БАҒДАТ.