Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, фахрий темирйўлчи, шаҳар фахрийлар ташкилоти аъзоси Асетулла Каримовга муборак саксон ёшга тўлиши муносабати билан Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг номидан табрик хат келди.
Унда қуйидаги дил сўзлари битилган: «Ҳурматли Асетулла Каримули! Муборак саксон ёшга тўлган шодиёнангиз қутлуғ бўлсин! Сиз Украинанинг Днепродзержинск шаҳри билан ўзимизнинг Темиртауда қизиғи ва қийинчилиги аралаш ёшлик чоғимиз бирга ўтган ўрни бўлак тенгдошимсиз. Ўша кезлардаги ёрқин дамларни шу кунга қадар соғиниб, хотирлайман. Келажакда сизга саодатли ҳаёт, мустаҳкам саломатлик, оилангизга бахт-барака тилайман. Тўйингиз тўйга улашсин!»,- дейилган табрик хатда.
Шаҳар Ҳокими Р.Аюпов Элбошининг табрик хатини Асетулла Каримовнинг уйига махсус ташриф буюриб топшириб, тантана билан муборакбод этди. Фахрий отахонга иззат-ҳурмат кўрсатилиб, совғалар топширилди.