ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚАСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВНИНГ БАЁНОТИ

594 көрілім

Ҳурматли ватандошлар!

   Жаҳон аҳли бунга қадар рўй бермаган мураккаб вазиятга дучор бўлди.

   Коронавирус офати жаҳонни қамраб олмоқда.

   Бугунда 177 давлатда 800 мингга яқин одам ушбу дардга чалинган.

   Уни юқтирганлар сони кун сайин кўпаймоқда.

   Биз Фавқулодда вазият эълон қилиб, Қозоғистонда вируснинг оммавий тарқалишига йўл қўймадик.

   Шу туфайли вазиятни назорат қилиб турибмиз.

   Қозоғистон билан аҳоли сони тенг баъзи мамлакатларда коронавирусга чалинганлар ўнлаб баравар кўп.

   Мен Элўрда билан Алматидагина эмас, элимизнинг барча минтақаларида карантинни кучайтиришни топширдим.

   Барча қозоғистонликларга сабр сақлаб, тушуниш билан қарагани учун миннатдорчилигимни билдираман.

   Биз ваҳима туғдиришга йўл қўймаймиз.

   Айни пайтда аҳоли давлатга қўллов кўрсатиш керак.

   Бу – ўта муҳим.

   Коронавирус – ботмонлаб кириб, мисқоллаб чиқадиган хавфли дард.

   Биз касалликка чалинган кишиларга барча зарур ёрдамни кўрсатяпмиз.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси шифокорлар билан тиббиёт ходимларининг фидойилигига миннатдорчилик билдирмоқда.

   Улар инсон ҳаётини сақлашга киришган бугунги кун ботирларидир.

   Шу боис, пандемияга қарши курашнинг олдинги қаторида юрганларга қўшимча қўллов кўрсатиш ҳақида қарор қабулладим.

   Шифокорларга ва тиббиёт ходимларига 3 ой давомида қўшимча иш ҳақи тўланади.

   Тиббиёт ходимларининг ҳаётини суғурта қилиш  масаласи ҳам қарорини топди.

   Албатта, оқ халатли шифокорлар бундан ҳам зўр қўлловга муносиб.

   Фавқулодда вазият тартибининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари бўлади.

      Биз учун фуқароларнинг саломатлиги билан бирга уларнинг ўз даромадидан жудо бўлмаслиги ҳам муҳим.

      Мен бунга қадар таназзулга қарши дастлабки тадбирлар мажмуасини эълон қилдим.

   Вазиятнинг чигаллашганини эътиборга олиб фуқароларга ва тижоратга қўллов кўрсатиш мақсадида қуйидаги қўшимча қарорлар қабулладим.

   Инфляциянинг ортишига боғлиқ нафақа, давлат ёрдам пули ва манзилли ижтимоий ёрдам миқдорини 10 фоизга индексациялашни топширдим.

   Шунга кўра ушбу тоифадаги фуқароларнинг даромадини орттириш учун давлат томонидан 200 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилади.

Даромадидан жудо бўлган фуқароларга энг қуйи ойлик миқдорида қўллов кўрсатдик.

   Энди 42500 тенге кўламидаги ушбу ёрдамни оладиган фуқароларнинг сафини кенгайтиришни топшираман.

   Ушбу қўлловга ўзини-ўзи иш билан таъминлаганлар билан расмий рўйхатга турмасдан ишлайдиганлар ҳам эга бўлади.

    Бу ёрдам белгиланган тартиб бўйича том маънода муҳтож одамларгагина берилади.

   Умуман 3 миллионга яқин фуқароларимизга қўллов кўрсатилади.

   Шунингдек, турмушга зарур буюмлар билан озиқ-овқатни бепул оладиган фуқароларнинг сафи кенгайди.

   Хусусан, бундай ёрдамга ногиронлар ва ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ҳам эгалланади.

   Бепул озиқ-овқат 800 мингдан зиёд одамга берилади.

   Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими бўйича суғурта қилинмаган фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини 1 апрелдан 1 июлга қадар узайтиришни топшираман.

   Шунга кўра, тиббий ёрдам фуқароларга илгаригидай мақбул бўлиб қолаверади.

   Биз кичик ва ўрта бизнесга қўллов кўрсатиш учун илгари мисли кўрилмаган тадбирларни қўлга олдик.

   Тадбиркорларга ёрдам кўрсатишимиз керак.

   Сабаби, улар – иқтисодиётимизнинг асоси. Ҳокимликлар маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотини камида 6 ой давомида кафилли сотиб олиш тартибини йўлга қўйиши керак.

   Кичик ва ўрта бизнес вакилларининг жорий йилги 1 октябрга қадар иш ҳақи тўлаш жамғармасидан ушлаб қолинадиган солиқдан озод этишни топшираман.

   Бундай қўллов савдо, кўлик хизмати, меҳмонхона, туризм ва бошқа соҳаларни қамраб олади.

   Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган тадбиркорларга ҳам қўллов кўрсатилади.

   Хусусан, бюджетдан 70 миллиард минг тенге ажратилади.

   Кўкламги экиш мавсуми учун “Оддий маҳсулотлар иқтисодиёти” дастури орқали қўшимча 100 миллиард тенге ажратишни топшираман.

   Энг аввало, кичик ва ўрта деҳқон хўжаликларига қўллов кўрсатган маъқул.

   Ҳукуматга ёнилғининг бозор баҳосини 15 фоизга арзонлаштириб, 165 тенгегача камайтириш вазифаси юкланди.

   Шуни таъминлаш учун 390 минг тонна ёнилғи имтиёзли сотилади.

   Умуман, ушбу тадбирлар ҳозиргидай мураккаб вазиятда фуқаролар ва ватан бизнесини қўллаш учун керак. Бунинг барчаси коронавирус офатининг зарарини тезроқ бартараф этишга таъсир қилади деб ишонаман.

      Ҳурматли ватандошлар!

   Коронавирус офатига боғлиқ барчамиз мураккаб паллани бошдан кечаяпмиз.

   Лекин, бу – вақтинча қийинчилик.

   Биз уни албатта енгамиз!

   Бутун жаҳон курашмоқда. Биз ҳам бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

   Биз, давлат ва жамият бўлиб барча фуқароларимизга қўллов кўрсатамиз, ҳеч кимни ёрдамсиз қолдирмаймиз.

   Муҳтожларга ёрдам қўлини узатамиз.

   Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак.

   Энг асосийси, чидамли, сабр-тоқатли ва масъулиятли бўлайлик.

   Биз – руҳи баланд, бирлиги мустаҳкам, қадди юксак халқмиз.

   Шу боис, бу синовдан ҳам сурунмай ўтиб, қийинчиликни бирга енгамиз деб ишонаман.

   Яхшиликларимиз ҳали олдинда.

   Тўрт қибламиз тугал бўлсин, ҳурматли оғайин!

    Биз биргамиз!

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы