Давлатимиз тарихида бугунга қадар бўлмаган шароитни бошдан кечаяпмиз, ҳамшаҳарлар. Илгари рўй бермаган чеклашлар билан эҳтиёт чоралари қўлга олиниб, талаб қилинмоқда.
Тажриба йўқлигидан ҳали ҳам аксарият аҳоли ўртасида ҳатоликлар ва тушунмовчиликлар ўрин олмоқда. Албатта, ҳаёт йўналишини бир зумда ўзгартириб юбориш осон эмас, бунинг устига сон-алвон маълумот тарқалиб, аҳолини ташвишга солмоқда.
Шу боис, биз борича тўлиқ ахборотни баҳам кўриб, қандай тадбир ҳақида олдиндан огоҳлантириш лозимлигини маъқул кўрдик. Огоҳлантиришсиз ўзгаришлар киритиш ўринсиз эканлигига ишончим комил.
Жаҳон тажрибасига суянсак давлат даражасида қабулланган буйруқ матни билан танишиб чиқишларингизни сўрайман. Шу билан биргаликда ушбу буйруқ билан яқинларингизга ҳам огоҳлантиришларингизни сўрайман.
Тавсияларга кўра қатъий текшириш ишлари юритилиб, мақсадга мувофиқ эмас ўринлар вақтинча ишини тўхтатиб, ёки қонун доирасида жарима тўлайдиганлигини огоҳлантирамиз.
Ҳали эрта, зарурияти йўқ, деб ўйлайдиган юртдошларимиз бўлиши мумкин. Лекин, айни пайтда вақтни бой бермаслигимиз керак. Ҳар бир иш барчамизнинг келажагимиз учун эканлигини, бир шаҳар, бир минтақа ҳатто бир давлат эмас жаҳон бўйича ўрин олаётганлигини ёдларингиздан чиқармасликларингиз зарур.
Маҳаллий ижроия орган сифатида баҳоли қудрат барча зарур қадамларни ясаймиз. Тўғри тушуниб, қўллов сифатида сизлар ҳам имкон даражасида ташқарига чиқмангизлар.
Ушбу иллатдан омон ўтиб, танимиз соғ яқинларимиз билан юзлашиш насиб этсин!