Туркистон вилояти ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманлараро барқарор йўналишлар сони 50 фоизга камайтирилиб, минтақадаги бир неча автовокзал фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Хусусан, йўловчилар кўп тўпланадиган 4 автовокзал – (Ленгер шаҳридаги «Тау жұлдызы», Жибек жўли аҳоли пунктидаги «Дархан», Туркистон шаҳридаги «Туркистон марказий», «Ясси») ва 9 автобекатнинг (Кентов шаҳридаги «Транзит-сервис», Арис шаҳридаги «Арис», Сариоғоч тумани Жибек жўли аҳоли пунктидаги «Сайран Жибек жўли», Сариоғоч шаҳридаги «Сариоғоч», «Сау Бол», Ўтирор тумани Шаулдир аҳоли пунктидаги «Налибек», Жетисай шаҳридаги «Жаз» Туркистон шаҳридаги «Мерей», «Алтын орда») фаолиятлари карантин тартиби тугамагунча вақтинча тўхтатилади.
Мутахассисларнинг айтишича, вилоятда ушбу хавфли инфекциянинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида минтақа аҳолисига имкон даражасида эҳтиёт тадбирларига риоя қилиб, гигиена талабларини сақлашга ва карантин тартиби охирига қадар имкон даражасида жамоат кўлигида сафарга чиқмаган маъқул.
Туркистон вилояти Минтақавий коммуникациялар хизмати.
