Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида COVID-19 вируси тарқалишининг мураккаб шароити эътиборга олиниб, шунингдек Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларига коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат комиссияси Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига қўшимча чеклаш, олдини олиш ва эпидемия тадбирларини жорий этиш ҳақида қарор қабуллади.
Элўрда ва Алмати ҳудудида 2020 йилги 19 мартда соат 00.00 дан бошлаб карантин тартиби жорий этилди. Икки шаҳарда карантин жорий этилишига боғлиқ кириб чиқиш таъқиқланади.
Шунга кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳрига сафарга чиқмасликларингизни сўраймиз.
Шунингдек, ушбу шаҳарларда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат кучайтирилиб, қўшимча чеклашлар жорий этилган.
Хусусан:
– Шаҳарлараро автобусларнинг ҳаракати таъқиқланади;
– Икки шаҳарнинг ҳудудига кириш ва чиқиш жойларида чеклаш жорий этилган;
– Кираверишда ва чиқиш жойларида коронавирусга гумондор одамларни аниқлаш бўйича қўшимча мобиль пунктлар жойлаштирилган;
– Тиббий текширишдан ва даволанишдан, карантин режимни сақлашдан бўйин товлаган, эпидемиология вазиятни аниқлаш учун муҳим маълумотларни яширадиган одамларни назорат қилиш кучайтирилган;
– Нур-Султан ва Алмати шаҳарларига кираверишда блок бекатлари ўрнатилиб, текшириш ишлари кучайтирилган.
Сизларнинг хавфсизликларингиз, элнинг хавфсизлиги.