«КЎКЛАМ – 2020» ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАРИ ТАДБИРИ ЎТДИ

734 көрілім

Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятлар департаменти билан шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ташкилотчилиги билан шаҳар ҳудудида “Кўклам-2020” республика жамоавий штаб ўқув-машғулот тадбири ўтди. Тадбирнинг мақсади биринчи навбатда халқни ҳамда шаҳар ҳудудини табиий ҳамда фавқулодда вазиятлардан ҳимоялашга йўналтирилган.

   Шунингдек, табиий ҳамда фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида шаҳар фуқаровий ҳимоялаш хизматларининг қурилмалари билан авария қутқариш вакиллари таркибидан 12 жамоа, 154 хусусий таркиби ҳамда 31 техникаси сафарбар қилинган.

   Тадбирга иштирок этган Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов, Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбарининг ўринбосари С.Смайлов, шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг раҳбари Т.Досалиев ва яна бошқа тегишли соҳа вакиллари иштирок этиб, ўқув-машғулот тадбирининг тайёргарлиги билан танишди. Шунингдек, ўқув-машғулот тадбирининг давоми Чоға каналини биргаликда очиш ишлари билан давом этди.

Пікір үстеу

Э-пошта мекенжайыңыз жарияланбайды. Міндетті өрістер * таңбаланған

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы